1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аёлнинг либоси

15:00 / 25.04.2019 3117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар аёл киши ва балоғатга етган қиз кўчаларда, жамоат жойларида, номаҳрамлар олдида авратларини очиб юриши (калта кўйлак ва юбка, тор шим, юпқа, ҳарир либос кийиши)...

• Уни Аллоҳнинг ғазабига дучор қилишини;

• унинг қадрини ерга уришини;

• унинг аёллик тароватини кетказишини;

• унинг файзини ва нурини сўндиришини;

• шу “кийим”и сабаб улкан гуноҳга ботиши билан бирга, қанчадан-қанча эркакларнинг гуноҳкор ва бемор (жинсий заиф, импотент, простатит) бўлишига сабабчи бўлишини;

• унга кўзи тушган илм талабидагиларнинг хотираси сусайиб, илмдаги шижоатига зиён етишини;

• муслималик номига доғ тушириб, диндошларига нисбатан ҳурматсизлик қилаётганини;

• қалбини қорайтиришини ва қотиришини;

• ризқидан, уйидан барака кетишини;

• фарзандларининг тарбияси ва келажагига салбий таъсир кўрсатишини;

• аждодлари у каби кийинмаганини;

• охиратдаги оғир ҳисоб-китобни;

• бу қилган гуноҳи учун дўзах оловида куйишини, у олов эса нон ёпиладиган тандирдаги оловдан даҳшатлироқ эканини;

Агар бу дунёда Аллоҳ ва Расули буюрганидек авратларини беркитиши охират диёрида унга роҳат-фароғат келтиришини билганида эди,

Ўша аёл Аллоҳ буюрганидек, миллатимизга мос равишда кийинган бўларди!

Эй муслима опа-сингилларим! Мендан ранжиманг! Бу гапларни мен ичимдан тўқиб ёзаётганим йўқ, балки сизу бизни яратган Аллоҳ таолонинг мўминаларга қарата қилган хитобини эслатмоқдаман. Агар авратингизни қандай ёпишни билмасангиз, Аллоҳ таолонинг сизлар учун таъкидланган мана бу буйруғига қулоқ осинглар:

«Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар...» (Нур сураси, 31-оят).

«Зоҳир бўлган зийнатлар» деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.

«Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар» деганда бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўкслари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин деган маъно тушунилади.

Унутманг! Сизнинг Аллоҳ таоло буюрганидек либосда юришингиз нафақат сиз учун, балки отангиз, ака-укаларингиз, энг асосийси, турмуш ўртоғингиз ва биз мусулмонлар учун шараф ва фахрдир!


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳорис Ғанавийдан ривоят қилинади .Рубаий ибн Ҳаррош охиратда борар жойини билмагунча кулмасликка қасам ичди. Вафот этганидан кейин уни ювган ғассол шундай деди давоми...

2072 08:00 / 11.04.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон охирги ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар давоми...

3075 17:40 / 27.05.2019
Абдуссамад ибн Муаққал айтади .Ваҳбдан сўрашди .Эй Абу Абдуллоҳ, икки киши намоз ўқийди бирининг қиёми тик туриши ва сукути узоқ бўлса, иккинчисининг саждаси узоқ давоми...

2118 07:10 / 28.08.2019
Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Бир киши Суфён Саврийга эргашиб, уни кузатди. Суфён Саврий бир ғиштни олиб, унинг ичидаги бир парча қоғозга қарай бошладилар. давоми...

2814 09:10 / 02.09.2019
Аудиолар

211018 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130277 14:35 / 11.08.2021