1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шаржа Ислом боғида Қуръонда зикр қилинган ўсимликлар етиштирилмоқда

10:10 / 24.04.2019 2909 pdf Ўқиш режими + -

Шаржада ташкил этилган ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда Golf News ахборот манбаси хабар беради.

Шу сабабдан ҳам у Ислом боғи деган ном олган. Мазкур боғ 2014 йилда Шаржа атроф-муҳитни ҳимоя қилиш уюшмаси томонидан ташкил этилган.

  Ушбу боғдаги ўсимлик ва дарахтлар орасида зайтун, анжир, узум, анор, пальма, заъфарон, акация, хардал каби Қуръон ва суннатда зикр этилган 50 га яқин ўсимлик ва мевалар етиштирилмоқда.   

Бу ерда зиёратга келувчиларга Ислом динининг атроф-муҳитга қандай муносабатда бўлиши, шифобахш ўсимликларнинг хосиятлари ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек, Ислом ботаника боғида зиёратчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Улар энг хушбуй ҳидли агар ва окалиптус дарахтларини томоша қилишлари мумкин.

2014 йилдан буён ушбу боғни 1 миллионга яқин киши зиёрат қилган.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 25 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Учтепа туманидаги .Лаби заҳ, жомеъ давоми...

1941 15:00 / 25.02.2022
Туркиянинг Сивас шаҳрида ҳилол ва юлдуз кўринишидаги масжидда қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди. Бу ҳақда .Анадолу, агентлиги маълумотига таяниб, azon.uz сайти давоми...

1846 13:42 / 09.07.2019
Торонтодаги икки кунлик ҳалол озиқовқат фестивалига шимолий Америкадан 35000 киши ташриф буюрган. Бу ҳақда alukahga таяниб iqna хабар беради.Ҳалол озиқовқат фестивали давоми...

1694 10:00 / 30.07.2019
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси давоми...

634 20:13 / 16 сентябрь
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021