1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума хутбасида дуо қилиш

05:30 / 29.11.2024 6937 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумада хутба қилиб турганларида бир одам  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, чорвалар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«У зот қўлларини кўтариб: «Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғири) бер! Бизга нажот (ёмғири) бер! Бизга нажот (ёмғири) бер!» – дедилар. Жумадан жумагача ёмғирда қолишди. Шунда ҳалиги одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, уйлар йиқилди. Йўллар қирқилди. Чорвалар ҳалок бўлди», – деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Тоғлар ва адирлар устига, водийлар ичига ва дарахтлар ўсадиган жойларга», – дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Аллоҳим! Атрофимизга, бизнинг устимизга эмас!» – дедилар. Ўшанда (булутлар) Мадинадан худди кийим ечилгандек суғурилиб кетди. Унинг атрофига ёға бошлади. Унга бир қатра ҳам ёғмай қўйди. Мадинага назар солсам, худди гул билан ўралган тошдек бўлиб турган экан»,дейилган.

Бешовларидан Термизий ривоят қилмаган.

“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан 

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаддис Аҳмад Шерозий вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли давоми...

1469 11:18 / 06.12.2024
Биз мусулмонлар беш вақт намозимизни масжидда адо этсак, кун давомида беш марта бир маҳаллада яшайдиган диндошларимиз билан кўришамиз. Жумъа куни Жумъа намозига давоми...

3200 09:04 / 11.02.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . . ,. .Биз дунёда охиргилармиз, қиёмат куни пешқадамлармиз. Фақат уларга биздан давоми...

5993 04:00 / 05.07.2024
. ,. . ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизлардан бирортангиз масжидда туриб мудраса, ўша давоми...

4001 05:00 / 28 март