1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари иштирокида илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди

09:00 / 19.04.2019 6201 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берилганидек, кеча 2019 йил 18 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент зиёрати асносида «Hilol-nashr» матбаа-нашриётига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари нашриёт босмахонаси, ижодий жамоаси ҳамда савдо дўкони билан яқиндан танишдилар.

Сўнгра нашриётнинг мажлислар залида етук олим, таниқли муҳаддис Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ устозимиз, фазилатли  шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида сўзлаб туриб, жумладан шундай дедилар:

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ билан турли тадбирларда кўп учрашганман. Лекин у кишининг илми бунчалар чуқур, фаолиятлари бу даражада кенг эканини тасаввур қила олмаган эканман. У кишининг ишлари давом этаётганидан, солиҳ фарзандларининг меҳнатларидан кўзларимиз қувнади, дилим шод бўлди».

Ҳа, устозимизнинг бу юртга қилган ҳизматлари ана шундай дунё миқёсида катта илмий ишларни амалга оширган олимларни ҳам ҳайратга солмоқда. Аллоҳим шайхимизни раҳматига ғарқ этсин!

Учрашув давомида Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари «Саҳиҳул Бухорий»дан ҳадислар ўқиб, шарҳлаб бердилар. Суҳбат давомида шайх ҳазратлари ҳадисларнинг асл моҳияти, ҳадис илмининг илмий-назарий асослари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Шу ўринда шайх ҳазратлари илмнинг инсон учун манфаати унга амал қилиш билан бўлишини алоҳида эътироф этдилар. Тадбирда жам бўлган аҳли илмга ҳам билганларига амал қилиш орқалигина ҳақиқий мусулмонликка эришиш мумкинлигини бот-бот таъкидладилар.

Тадбирга йиғилган олиму уламолар, устозу талабалар ҳамда мухлислар шайхнинг файзили суҳбатларидан баҳраманд бўлишди. Суҳбат ўзгача бир муҳаббат ва эҳтиром руҳида ўтди. Шу сабабдан ҳам учрашув барча йиғилганларда катта ва унутилмас таассурот қолдирди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муфтий, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг ҳаёти, илмий фаолияти, дунёқараши ибратга арзигулик. Шундай улуғ бир алломанинг, айниқса юртимиз – Ўзбекистонга ташриф буюришлари, муқаддас қадамжоларимизни зиёрат қилишлари унутилмас, тарих зарварақларига битилган хотиротдир.

Бугун 2019 йил 19 апрель куни шайх, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон мусулмонлар идорасига ташриф буюриши кўзда тутилган.

Ўз мухбиримиз

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб давоми...

1521 20:54 / 26.02.2024
Бугун, 22 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туманшаҳар бош имомхатиблари учун давоми...

1432 12:35 / 22.08.2023
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг узоқ йиллар хизматларида бўлган Ёрқинхўжа ҳожининг падари бузрукворлари Шавкат ҳожи отанинг давоми...

1710 12:30 / 10.08.2023
Болажонлар учун мультфильмлар жамланган дастур ишлаб чиқарилдиХабарингиз бор, islom.uz порталининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига болалар учун мўлжалланган бир давоми...

1976 17:00 / 19.04.2021