1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Cурхондарё вилоятини зиёрат қилдилар

08:40 / 18.04.2019 3714 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, машҳур олим, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Самарқанд зиёратидан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилояти сари йўл олдилар.

Кеча 2019 йилнинг 17 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистондаги зиёратларининг навбатдаги қисми Китоб шаҳридан бошланди. Бунда меҳмонлар Хўжа Бухорий номидаги ўрта махсус таълим муассасасига ташриф буюришди. Ташриф асносида зиёратчилар мадраса фаолияти билан яқиндан танишдилар, устоз ва толиби илмлар суҳбат қурдилар. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ушбу суҳбат ва танишувлардан кўп мамнун эканликларини билдириб, уларнинг ҳақларига кўпдан-кўп дуолар қилдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг зиёратларида бўлдилар. Зиёратгоҳ ёнида қад ростлаган масжидда аср намози ўқилганидан сўнг, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ йиғилганларга Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг умр йўллари ва илмий фаолиятлари ҳақида маъруза қилдилар.

Сурхондарё вилоятидаги кейинги зиёрат Термиз шаҳрида жойлашган Ҳаким Термизий ҳазратларининг зиёратлари бўлади. Ушбу зиёратдан сўнг шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Сурхондарё вилоятидаги зиёратлари ўз якунига етади. Меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz портали ва порталнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент Ислом институти 1босқич талабаси Амина Хўжаёр 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.Амина Хўжаёрнинг Қуръони Каримни ўқиш давоми...

3472 18:01 / 23.12.2022
Маълумки, юртимизда замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари азиз меҳмонимиз давоми...

2320 12:30 / 14.06.2022
Бугун НаманганМадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда. Унда Намангандан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда Дастур бўйича Наманган давоми...

1312 20:56 / 06.06.2023
Туркиянинг Сивас шаҳрида ҳилол ва юлдуз кўринишидаги масжидда қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди. Бу ҳақда .Анадолу, агентлиги маълумотига таяниб, azon.uz сайти давоми...

1846 13:42 / 09.07.2019
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021