1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳадисни ривоят қилиш ва бу ишга ижозат бериш ҳақида

12:45 / 17.04.2019 1625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

VII боб

Фақиҳ Абу Лайс (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Одамлар ҳадисни ривоят қилиш ҳақида ихтилоф қилишди, агар «бизга ҳадис айтди» деганнинг ўрнига «бизга хабар берди» ёки аксинча «хабар берди»нинг ўрнига «бизга ҳадис айтди», деса, жоизми, жоиз эмасми, деб ихтилоф қилишди. Баъзи ҳадис аҳллари: «Агар сен ҳадисни муҳаддисга айтмоқчи ва уни ундан ривоят қилмоқчи бўлсанг, «фалончи бизга хабар берди», деб айтишинг лозим бўлади. Агар сенга муҳаддис ўқиб берса, фалончи бизга гапириб берган (ҳадис айтган), деб айтасан», дейишади. Илм аҳлининг кўпчилиги иккаласини ҳам баравар билишган. Биз шунисини оламиз. Юсуф Қозий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, у киши айтганлар: «Сен ҳадисни фақиҳга ўқиб берасанми ёки у сенга ўқиб берадими, хоҳласанг, ҳадис айтди, дейсан, хоҳласанг хабар берди ёки фалончидан эшитдим, деб айтасан».

Абу Мутиъ айтадилар: «Мен Абу Ҳанифадан: «Бизга хабар берди, дейми ёки бизга ҳадис айтди дейми?» деб сўрадим. У зот хоҳласанг, хабар берди, де, хоҳласанг, ҳадис айтди, де», дедилар.

Шаъба ибн Ҳажжож айтадилар: «Хоҳласанг, хабар берди, де, хоҳласанг, ҳадис айтди, де, хоҳласанг, бизга билдирди, деб айт». Агар муҳаддис, «мендан ривоят қилишингга ижозат бераман», деса, хабар берди ёки ҳадис айтди, дейишинг жоиз эмас, балки фалончи менга ижозат берди, деб айтасан».

Фақиҳ (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Халил ибн Аҳмад қози: «Абу Тоҳир Аҳмад ибн Сафин Дайомий шундай деганларини эшитдим: «Агар муҳаддис, мен сенга ижозат бердим, деб айтса, у, мен сенга менинг зараримга ёлғон гапирмаслигинг билан ижозат бердим, деган бўлади», деганлар.

Фақиҳ (раҳимаҳуллоҳ) яна айтадилар: «Агар муҳаддис сенга бир ҳадисни ёзса ёки китобини бериб, менга фалончи бу китобдаги ҳамма ҳадисларни гапириб берди, деб айтса, сен, фалончи менга хабар берди, деб айтишинг мумкин, лекин менга ҳадис қилиб гапириб берди, дейишинг жоиз эмас. Чунки китобат хабардир ва ҳадис гапириш фақатгина ўзаро сўзлашув билан бўлади. Ўйлаб кўр, агар бир киши, фалончига мана шуни хабар қилмайман, деб қасам ичса ва унга шу нарса ҳақида ёзса, қасамини бузган бўлади. Агар, айтмайман, деб қасам ичса ва уни ёзиб берса, қасами бузилмайди, модомики у билан сўзлашмаса».

Абу Зумра Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилиб айтади: «Мен Абдуллоҳ ибн Шиҳобнинг бир китобни олиб келганини кўрдим. Унга, бу китобингни биласанми, деб айтилганда, у, ҳа, деди. Улар ўзларига ўқиб бериладиган ва унга ўқиб берилган нарсага рози бўлишди. Натижада, улар уни кўчиришди ва ундан хабар олишди».

Абдулазиз ибн Уббон Шуъбадан ривоят қилиб айтади: «Менга Мансур ибн Мунъим бир ҳадисни ёзиб юборди. Мен унга учраб шу ҳадис ҳақида сўрадим. У: «Мен сенга хат ёзиб юбормаганмидим?», деб айтди. Мен: «Агар хат ёзган бўлсанг, менга уни айтган бўласанми?», дедим. У: «Ҳа», деди. Мана шуни Айюб Сўхтиёнийга  зикр қилдим. У: «Агар сенга хат ёзган бўлса, рост гапирибди. Дарҳақиқат, у сенга гапирган бўлади», деди. Муҳаммад ибн Ҳасан раҳимаҳуллоҳнинг ҳам бундай деганлари ривоят қилинган: «Илмни сенга ёзилиши билан сен уни эшитишинг бир хилдир, агар сенга ёзилган бўлса, у ҳақида ривоят қилишинг худди эшитганингда жоиз бўлганидек жоиздир, лекин иккала ривоятнинг лафзида фарқ бўлади».

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шақиқ Балхий ва Иброҳим Адҳам ўртасида қизиқ бир суҳбат бўлиб ўтган. Шақиқ Балхий Иброҳим Адҳамдан .Қандай кун кечирасиз, қаердан маблағ топиб, қандай сарфлайсиз, давоми...

1693 09:10 / 02.08.2019
Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримнинг Анкабут сураси, 57 оятида шундай марҳамат қилади.Ҳар бир жон ўлим аччиғини тотувчидир,.Ўлим ҳар кимнинг бошида бор. Аммо, давоми...

2158 16:08 / 09.09.2020
Иброҳим Сукуний айтади .Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳнинг мавлолари билан Сулаймоннинг мавлолари ўртасида низо чиқди. Сулаймон буни Умар ибн Абдулазизга давоми...

1879 08:00 / 19.12.2019
Кўп саҳобалар Али розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидаги мақомларида бўлишни орзу қилишар эди. Аллоҳ Расулуллоҳ билан давоми...

2532 15:15 / 18.12.2018