1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқандга ташриф буюрдилар

14:50 / 16.04.2019 7453 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, Самарқанд сари йўл олишди.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд шаҳрида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. 

Меҳмонлар дастлабки зиёратни ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошладилар. Буюк ватандошимизнинг марқадларида Қуръон тиловат қилинди.

Сўнгра, меҳмонлар ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Ташриф чоғида зиёратчиларга мактаб фаолияти ва олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим эканлиги,  Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳияти, ҳадис илмининг илмий-назарий асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Йиғилган аҳли илмларга ҳадисдан ижозалар берилди ҳамда ўзбекона урф-одатларимизга мувофиқ меҳмонга дўппи ва тўн кийдирилди. 

Ташриф чоғида Улуғбек расадхонаси ҳам зиёрат қилинди ва меҳмонлар унинг бой тарихи билан таништирилди. Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг юртимиздаги сафарларининг давоми имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. Ушбу зиёратгоҳ 2000 йилда Чокардиза қабристони ҳудудида калом илмининг мотуридия оқими асосчиси Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридийга бағишлаб бунёд этилган.          
Шундан кейин Хўжа Аҳрор Валий мажмуаси зиёрат қилинди ва пешин намози адо этилди. Таъкидлаш жоизки, машҳур олим Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ёмғирли об-ҳавога қарамай зиёрат сафарларидан мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига бағишланган, ҳазратнинг инилари Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган давоми...

1184 15:30 / 04 март
Президент Шавкат Мирзиёев ЎзбекистонҚатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда president.uz манбаси хабар берди. Қатар Давлати Амири шайх давоми...

1205 17:13 / 05.06.2023
Тадбир 2018 йилнинг 11ndash12 март кунлари Миср АлМансура университетида ташкил этилади, деб хабар беради ElBevabe News ахборот манбаси.Конференция Қуръон ва суннат илмий давоми...

2259 13:40 / 07.03.2019
Куни кеча Жиззах вилояти Фориш туманидаги .Янгиқишлоқ, жоме масжиди биноси қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. Маросимда Жиззах давоми...

2171 10:05 / 18.06.2019
Аудиолар

211048 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130308 14:35 / 11.08.2021