1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Британиялик муфтий Шаббир ибн Аҳмад «Hilol nashr» нашриёти фаолияти билан танишди

09:34 / 15.04.2019 2462 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 14 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг сафдоши ва шогирди Британия муфтийси, етук муҳаддис, фақиҳ, шайх Шаббир ибн Аҳмад ибн Исмоил «Hilol nashr» матбаа-нашриётига  ташриф буюрдилар.

Меҳмонни нашриёт раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ кутиб олдилар. Ташрифнинг илк соатларида фазилатли шайх билан самимий суҳбат бўлиб ўтди. Шундан сўнг меҳмон «Hilol nashr» матбаа-нашриётининг босмахонаси, нашриёт таҳририяти ҳамда унинг савдо дўконларини зиёрат қилдилар.

Шайх Шаббир ибн Аҳмад ҳазратларининг ҳаёт йўллари ғоятда барокатли ва сермазмундир.

Шайх Шаббир ибн Аҳмад ибн Исмоил Британия фуқароси бўлиб, фиқҳда ҳанафий мазҳабидадир. Икки ўғил, беш қизининг барчаси ўзи каби ёшлигида, кўпчилиги етти ёшида ҳофизи Қуръон бўлган.

Бошланғич илмни Ҳиндистондаги Саҳаранпур шаҳридаги Мазоҳирул-улум дорилфунунида ўз замонасининг муҳаддиси, шайх имом Муҳаммад Юнус Жаҳонфурий ва бошқа устозлардан, жумладан Аҳмад Алий Суратий, шайх муснид Абдурраҳмон ибн Абдулҳай Киттаний, шайх Абдуллоҳ Талидий, шайх Ифтихор Ҳасан Кандеҳлавий, муфтий Маҳмуд Ҳасан Гангуҳий ва бошқалардан дарс олган. Муҳаддис аллома Муҳаммад Закариё Кандеҳлавийдан умумий ижоза олган.

Ҳижрий 1401 (милодий 1980) йили ўқишни тамомлаб, Англиянинг Манчестер шаҳри яқинидаги Бюри шаҳарчасида жойлашган «Дорул улумил арабийя исломия»да ҳадисдан дарс бера бошлаган. Ўн йил давомида «Саҳиҳи Муслим», йигирма беш йил «Сунани Термизий» ҳамда йигирма йил давомида «Саҳиҳи Бухорий»дан, жумладан, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ривоятига кўра имом Моликнинг «Муватто» асаридан дарс берган. Шунингдек, ушбу дорилфунунда «Сунани Ибн Можа», «Маониул-осор», «Мишкотул масобийҳ», «Тафсирул Жалолайн», «Канзуд-дақоиқ», «Усулуш-шоший», Қуръони Каримнинг маъно таржималаридан, «Нурул-ийзоҳ», «Роддул-муҳтор» ва бошқа китоблардан ҳам дарс берган.

Бугунги кунда ҳам «Саҳиҳи Бухорий», «Сунани Термизий» ҳамда «Сунани Абу Довуд»нинг ўзи таржима қилган баъзи жузларидан Блэкбэрри шаҳридаги «Илм вал-ҳуда» дорилфунунида дарс беради. Дарслари талабалар ва аҳли илмлар орасида машҳурдир. Шаббир ибн Аҳмаднинг дарслари кенг қамровли, ҳар жиҳатдан чуқур илмий асосланган бўлиб, замонавий фиқҳ ва янги масалаларни ҳам ўз ичига олган.

Муфтий Шаббир Аҳмад  «Қуръон ёдлаш ҳақида қирқ ҳадис», «Азон ҳақида қирқ ҳадис», «Шом ва Шом аҳли ҳақида қирқ ҳадис», «Никоҳнинг фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис», «Ақлнинг жилоси» каби кўпгина асарлар ҳамда «Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим», «Саҳиҳи Термизий» ва бошқа саҳиҳ китобларига ёзилган ҳошияларнинг муаллифидир.

Ҳижрий 1401 йили Шаббир ибн Аҳмад Британияда илк бор фатво ҳайъатига асос солиб, унга ўттиз беш йидан буён раҳбарлик қилиб келади. Бу ҳайъат британиялик мусулмонларга катта хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шайх Шаббир Аҳмад ҳозирги кунда ҳам ҳадис илми билан шуғулланади, Қуръонга алоҳида аҳамият беради, таровеҳ ва таҳажжуд намозларида имомлик қилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бангладешдаги Эрон маданий атташеси Ислом маданияти ташкилотининг Халқаро маркази ҳамда Европа Қуръон уйи ҳамкорлигида махсус виртуал Қуръон ўқиш семинарини давоми...

921 08:30 / 17.03.2021
Ушбу ҳафтада устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръони Карим мусобақаси ndash 1442, танловининг саралаш босқичи 3 ҳафта мусобақалари ўз давоми...

1187 15:34 / 22.01.2021
Россия муфтийси раиси шайх Равил Гайнутдиннинг кўрсатмасига биноан 2019 йил 7 январдан бошлаб, Москва жоме масжидида 24 соат Қуръони карим тиловати йўлга қўйилди, давоми...

1612 09:36 / 23.01.2019
Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 20192023 йилларга мўлжалланган .Йўл харитаси,да кўзда тутилган давоми...

1482 15:40 / 02.07.2019
Аудиолар

120615 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42205 14:35 / 11.08.2021