1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг одоблари (давоми)

09:45 / 13.04.2019 2736 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг намозида у зотга саловот айтмасдан дуо қилаётганини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Манави шошилди», дедилар ва уни чақириб, унга ва бошқаларга:

«Қачон бирортангиз намоз ўқиса, Аллоҳга ҳамду сано айтиш ила бошласин, кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Сўнгра истаган дуони қилсин», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири унинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтишдир. Дуонинг одобларидан яна бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб туриб, кейин дуо қилишдир.

«Бир киши кириб, намоз ўқиди. Сўнгра:

«Аллоҳим, мени мағфират қилгин, менга раҳм қилгин», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй намозхон, шошилдинг. Қачон намоз ўқиб ўтирсанг, Аллоҳга У Зотга муносиб ҳамд айтгин. Кейин менга саловот айтгин. Сўнгра дуо қилгин», дедилар.

Бундан кейин бошқа одам намоз ўқиди. У Аллоҳга ҳамд ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй намозхон, дуо қил, ижобат қилинасан», дедилар».

Шарҳ: Намоздан кейинги дуонинг қабул бўлиши учун ҳам ундан олдин Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш шартлиги шу ривоятдан келиб чиқади.

Ушбу ҳадисдаги маъно намозда ажойиб услуб ила йўлга қўйилган. Намознинг охирида ҳар бир намозхон Аллоҳ таолога ҳамд айтиш учун «Ат таҳиёту»ни, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотларни ўқиб туриб, кейин дуоларни ўқишга ўтади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг қилаётган амалларини синчковлик ила кузатиб туришлари агар қилинган амал тўғри бўлса, уни тасдиқлаш, нотўғри бўлса, тузатиш билан якунланар эди.

Ушбу ривоятда бир саҳобийнинг амали нотўғри бўлган эди, уни тўғриладилар. Бошқа бир саҳобийнинг амали тўғри бўлган эди, уни тасдиқладилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Уяйна айтади .Муҳаммад ибн Мункадир Кўфада Муҳаммад ибн Савқаникига келди. Уни эшакка миндириб кетаётиб, қуйидагиларни сўради .Эй Абу Абдуллоҳ, сиз учун давоми...

2168 08:00 / 18.01.2020
Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир..Тафаккур, .фикр, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр давоми...

2579 12:00 / 16.07.2019
Абдуссамад ибн Муаққал айтади .Ваҳбдан сўрашди .Эй Абу Абдуллоҳ, икки киши намоз ўқийди бирининг қиёми тик туриши ва сукути узоқ бўлса, иккинчисининг саждаси узоқ давоми...

2446 08:30 / 05.01.2020
Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади .Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади .Исмоил алайҳиссалом катта бўлгач, Журҳум қабиласидан бир аёлга уйландилар. Иброҳим давоми...

1158 08:00 / 07.11.2020