1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аъзолар шукри

07:40 / 13.04.2019 3285 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Ҳонеъ бир шеригидан ривоят қилинади:

«Бир киши Абу Ҳозимдан сўради:

– Кўзнинг шукри нима?

– Яхшиликни кўрганда эълон қилиш, ёмонликни кўрганда эса яширин.

– Қулоқнинг шукри нима?

– Яхшиликни эшитганда сақлаб қолиш, ёмонликни эшитганда эса яшириш.

– Қўлнинг шукри нима?

– Ўзингники бўлмаган нарсага узатмаслик ва ундаги Аллоҳнинг ҳаққини ман қилмаслигинг.

– Қориннинг шукри нима?

– Пастки қисми таом, юқори қисми илм бўлишидир.

– Фаржнинг шукри нимада?

– Аллоҳ таоло айтганидек, «Улар авратларини ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагиларидан (чўриларидан) бошқалардан (зинодан) сақлайдилар. Улар маломат қилинмаслар. Кимки бунинг аксини (зинокорликни) истаса, улар ҳаддан ошувчи кимсалардир» (Маъориж сураси, 29–31-оятлар).

– Оёқларнинг шукри-чи?

– Агар бу дунёдан ўтиб кетган, ўзинг ҳавас қиладиган бирор кишини билсанг, унинг қилиб ўтган иши каби амал қилиш учун оёқларни ишлатишинг. Бу дунёдан ўтиб кетган, ўзинг нафратланадиган бирор кишини кўрсанг, Аллоҳга шукр қилган ҳолда, унинг амалидан оёқларингни тўсишингдир. Кимда-ким тили билан шукр қилиб, бошқа аъзолари билан шукр қилмаса, бундай одам кийими бўла туриб, уни киймай, бир учидан ушлаб олган ва натижада кийими уни иссиқ-совуқдан, қор-ёмғирдан сақланмаган кишига ўхшайди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бишр ўйинкулги қилиб юрган пайтлар эди. Ўртоқлари уникига келиб, ҳовлисида ичиб, кўнгилхушлик қилиб ўтиришган эди. Бир солиҳ киши Мусо Козим ибн Жаъфар ўша кўчадан давоми...

2588 08:00 / 29.11.2020
Ҳазрат Ибн Умар, ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Таомланаётганингда Аллоҳ таолонинг номини тилга давоми...

3656 12:10 / 14.05.2019
Гапни буриб гапириш, яъни киши оғир ҳолга тушиб қолганида сиртидан бошқа, ичидан бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқойдин ёлғон гапирмай қутулиб кетишига давоми...

3786 10:40 / 09.01.2019
Саҳл ибн Муҳаммад Сижистоний айтади .Бир куни ҳузуримизга султоннинг кўфалик бир ходими келди. У салом бериб кирдида, .Басрада энг олим одам ким, деб сўради. Мен давоми...

1790 08:00 / 22.11.2020
Аудиолар

211513 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130776 14:35 / 11.08.2021