1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Абдулмалик ибн Умайр

20:10 / 11.04.2019 1522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз Абдулмалик ибн Умайр ибн Сувайд ибн Ҳориса Қураший (бир ривоятда Лахмий ҳам деганлар) Куфий. Кунялари – Абу Амр ёки Абу Умар. Лақаблари – Қибтий.

Али ва Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳумоларни кўрганлар.

Жундуб Бажалий, Жобир ибн Самура, Жабр ибн Атик, Амр ибн Ҳурайс, Атийя Қуразий, Нуъмон ибн Башир, Умму Атийя, Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий, Ҳусайн ибн Қабиса ёки Ҳусайн ибн Ақаба, Ийёд ибн Лақид, Ашъас ибн Қайс (у киши билан учрашмаганлар), Ҳусайн ибн Абу Ҳарр, Зайд ибн Ақаба, Рибъий ибн Ҳирош, Ибн Абу Лайло, Қазаъа ибн Яҳё, Амр ибн Маймун Авдий, Муғиранинг котиби Варрод, Мусо ибн Талҳа, Абу Бурда ибн Абу Мусо, Абул Аҳвас Жушамий ва кўп саҳоба ва тобеъинлардан ҳадис ривоят қилганлар.

Узоқ умр кўрганлар. Куфа аҳлининг муснидларидан бўлганлар.

У кишидан Шуъба, Суфён Саврий, Мисъар, Ҳушайм, Абу Авона, Исроил, Зоида, Ҳаммод ибн Салама, Убайдуллоҳ ибн Амр Раққий, Жарир ибн Абдулҳамид, Суфён ибн Уяйна, Убайда ибн Ҳамид ва бошқа кўпчилик ҳадис ривоят қилганлар.

Шаҳр ибн Ҳавшаб у кишидан илк ҳадис ривоят қилганлардан бўлиб, “Саҳиҳи Муслим”да ҳадисларидан келтирилган.

Али ибн Мадинийнинг айтишларича, Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қилинган икки юзтача ҳадис мавжуд.

Маймуний Аҳмад ибн Ҳанбалдан, у киши Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилган эканлар: «Абдулмалик ибн Умайрнинг: “Аллоҳга қасамки, мен қайси ҳадисни ривоят қилсам, унинг ҳеч бир ҳарфини тушириб қолдирмайман”, – деган сўзларини эшитдим».

Насаий: “У кишининг ривоятлари нуқсондан холи”, – деганлар.

Абу Ҳотим: “Ҳадис борасида солиҳ, лекин ҳофиз даражасида эмаслар. Вафотларидан сал олдин хотиралари пасайган эди”, – деганлар.

Яҳё ибн Маъийндан Исҳоқ Кавсаж ривоят қилганлар: “Хотиралари сусайгани боис у киши баъзан ривоятларни аралаштириб юборардилар”.

Али ибн Ҳасан Ҳисинжоний айтганлар: «Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: “Абдулмалик ибн Умайрнинг ҳадислари музтариб. Ўз навбатида ривоятлари кам. У кишининг беш юзта ҳадиси билан танишдим, анчагина хатолари бор экан”, – деганларини эшитдим».

Исҳоқ Кавсаж имом Аҳмаднинг: “У киши заиф”, – деганларини зикр қилганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғиллари Солиҳ оталарининг: “Саммок ибн Ҳарб ҳадисда Абдулмалик ибн Умайрдан кўра солиҳроқдир. Абдулмалик ибн Умайр ҳақларида ҳофизлар ўртасида ихтилофлар бор”, – деганларини ривоят қилганлар.

Абу Бакр ибн Айёшдан Муҳаммад ибн Суфён Куфий ривоят қиладилар: «Абу Исҳоқнинг: “Илмни Абдулмалик ибн Умайрдан ўрганинглар”, – деганларини эшитдим».

Аҳмад Ижлий айтганлар: “Абдулмалик ибн Умайрни Ибн Қибта деб ҳам аташган. Куфа қозиларидан бўлганлар. Ҳадис илмида солиҳ ва сиқа бу зот юздан зиёд ҳадис ривоят қилганлар”.

Ибн Абу Ҳотимга Солиҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал, у кишига Али, у кишига Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтишларича, Суфён доимо Абдулмаликнинг ҳифзларидан ҳайратга тушган эканлар. Солиҳ айтганлар: «Отамдан: “У киши Абдулмалик ибн Умайрмилар?” – деб сўрадим. “Ҳа”, – деб жавоб бердилар».

Ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Мен бу ривоятни отамга айтганимда, отам: “Бу англашилмовчилик. У киши Абдулмалик ибн Абу Салмон бўладилар. Абдулмалик ибн Умайр ҳифзда бу қадар таърифланмаганлар”, – дедилар».

Имом Бухорий: “Абдулмалик ибн Умайр фасоҳатли инсонлардан эди-лар”, – деганлар.

Ибн Уяйна айтганлар: «Бир киши Абдулмалик ибн Умайрга “Қибтий”, деб мурожаат этганида, у киши: “Мен Абдулмаликман. Қибтий эса бир чопқир отимизнинг номи эди”, – деганлар».

Абу Бакр ибн Айёшдан ривоят қилинади: «Абдулмалик ибн Умайрнинг: “Бу йил 103 ёшга тўлдим”, – деганларини эшитдим».

Абу Абдуллоҳ Бажалийдан Абу Бакр ибн Абу Асвад ривоят қилганлар: “Абдулмалик ибн Умайр 136 йиллар атрофида зулҳижжа ойида вафот этганлар”.

Бизга Абул Аббос Аҳмад ибн Абдурраҳмон ва бошқалар хабар бердилар. Уларга Ҳусайн ибн Ҳибатуллоҳ Тағлибий, у кишига Назр ибн Аҳмад ибн Муқотил ва Ҳусайн ибн Ҳасан Асадий, уларга фақиҳ Али ибн Муҳам-мад ибн Али ибн Абул Ало Миссисий, у кишига Муҳаммад ва Аҳмад, уларга 417 йилда Ҳасан ибн Саҳл ибн Сабоҳ, у кишига имом Аҳмад ибн Иброҳим ибн Аҳмад хабар берган эканлар. У кишига Али ибн Ҳарб, у кишига Суфён ибн Уяйна ҳофиз Абдулмаликдан, у киши Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан, у киши Абу Бакрадан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтиб берганлар:

“Қози икки кишининг орасида жаҳл устида ҳукм чиқариши мумкин эмас” (Муттафақун алайҳ).

Шуъба ривоят қилган бошқа бир саҳиҳ ҳадисда:

 “Ҳакам ҳаргиз ҳукм чиқармасин”, – дейилган.

Бу ҳадисни таниқли ровийлар Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қилганлар. Ҳадис имомлари уни ўз китобларига киритганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейинги асрларда нашр этилган деярли барча тарих китобларида Муқаннани ўзбек халқининг қаҳрамони, миллийозодлик ҳаракати йўлбошчиси сифатида талқин этиб давоми...

7072 17:00 / 12.12.2020
1194 йил 4 мартда Масжидул Ақсони озод қилган баҳодир, Ҳиттин жанги қаҳрамони султон Салоҳиддин Айюбий вафот этди. Дунё фақатгина сабаблар билан бирга бўлганида давоми...

2015 16:00 / 10.03.2023
Макка фатҳ этилгач, Аллоҳнинг дини ҳамма томонга тарқала бошлади. Кишилар Ислом таълимоти остида ҳаёт кечиришни афзал кўра бошладилар. Мадинадаги Пайғамбар давоми...

1647 12:00 / 16.11.2021
Ушбу соф олтин динорлар тарихдаги энг кучли қийматдаги олтин тангалар ҳисобланиб, Муробитлар давлати томонидан зарб қилинган. Ушбу тангалар билан Андалусия, давоми...

1164 11:00 / 14.02.2023
Аудиолар

120395 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42022 14:35 / 11.08.2021