1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қасамхўрликнинг ҳукми қандай?

18:40 / 09.04.2019 2925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Бир биродаримиз анча йиллар олдин бир қиз билан яхши кўришиб, «Мен сенга уйланаман. Уйланмасам, эмган сутим ҳаром бўлсин», деб қасам ичган экан.

Тақдир тақозосига кўра у қиз бошқа киши билан, бу йигит эса бошқа қиз билан турмуш қуриб кетишди. Ичилган қасам эса виждон азобида қийнайди. Шу каби ичилган қасамларнинг одамга зарари тегадими? Унинг кучини йўқ қилса бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ношаръий ишларни қилишнинг оқибати шу каби хижолатликларга олиб келади. Шариатга хилоф учрашув шариатга хилоф қасамга олиб борган ва хижолатлик ҳамон давом этмоқда.

Аслида, Аллоҳ таолонинг номи билан ичилган қасамгина шаръий жиҳатдан тўғри ҳисобланади. Бошқа номлар билан, турли шартлар билан ичилган қасамлар ношаръий бўлиши билан бирга, баъзан ширкка сабаб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун агар дўстингиз Аллоҳ таолонинг номи билан қасам ичмаган бўлса, аввало, тавба қилсин, кўп-кўп истиғфор айтиши шарт. Фақат шундан кейингина қасамини бузган кимсалар учун шариатда белгиланган жазолардан ўзи қодир бўлганини бажаради. Бу шартлар:

1. Ўнта мискинни тўйдириш.

2. Ўша мискинга бир сидра кийим-бош олиб бериш.

3. Бир қул озод қилиш.

4. Юқоридаги учта ишга қодир бўлмаса, уч кун рўза тутиш.

Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Аҳтам деган одам бир кишига минг дирҳам ваъда қилиб, Аҳнаф ибн Қайсни сўкишни буюрган эди. Ўша одам келиб, Амр ибн Аҳтамни ғазабни қўзғатадиган даражада давоми...

4007 07:10 / 02.07.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз ҳиссаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир давоми...

2335 15:00 / 14.08.2019
Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл .Туринг, эй Риёҳ, деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ .Ҳозир тураман,, давоми...

3624 08:00 / 28.07.2020
Савол қасддан бир неча рўзасини очиб юборган кишига неча марта каффорат лозим бўладиЖавоб бир Рамазон ойининг бир неча кунлик рўзасини қасддан очган кишига битта давоми...

2330 19:00 / 10.05.2020
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021