1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШ сиёсатчиси: «Мусулмонлар ҳақидаги фикрларни ўзгартиришнинг вақти келди»

15:13 / 04.04.2019 4536 pdf Ўқиш режими + -

Мусулмонлар ҳақидаги қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим этган АҚШ вакиллар палатаси аъзоси, демократ Чу хоним: “Мен мусулмонлар ҳақидаги фикрларни ўзгартириш зарурлигини тушуниб етдим”, дея фикр билдирган. Чу хоним АҚШ Конгрессига сайланган илк хитойлик сиёсатчи саналади. У америкалик мусулмонлар тарихи ва уларнинг миллат тараққиётига қўшган ҳиссасини ҳаққоний эътироф этганини АА (Anadolu ajanı) мухбирига маълум қилган. Конгрессдаги бешта катта мусулмон давлатларидан тўрттасини бирлаштирган Осиё-тинч океани конвенциясини 2011 йилдан буён бошқариб келаётган Чу хоним, Трамп маъмурияти томонидан мусулмонларнинг АҚШга саёҳат қилишларига нисбатан тақиқ жорий этилганидан жуда ҳам хафа бўлганини таъкидлаган. Сиёсатчининг ишонч билан айтишича, мазкур қонун лойиҳаси америкалик мусулмонларнинг тарихи ва уларнинг мамлакат ривожига қўшган ҳиссаларини  эътироф этилишида катта ёрдам кўрсатади.

Америкалик мусулмонларнинг ҳиссаси ҳақида гапиришга мажбурмиз

Америкага саёҳат қилиш тақиқини бекор қилиш мақсадида, ўзининг сайлов участкаси бўлган Лос Анжелесдаги халқаро аэропортда тутқинликда ушлаб турилган мусулмонларни озод қилиш учун йўлга чиққан Чу хоним: “Ўшандан бери ушбу тақиқни бекор қилиш учун қўлимдан келган барча ҳаракатни қиляпман. Ва, ниҳоят мусулмонлар ҳақидаги тушунчаларимизни ўзгартиришимиз кераклигини ва америкалик мусулмонларнинг бу мамлакатга қўшган ҳиссалари ҳақида гапириш зарур, деган тўхтамга келдим. Шу сабабдан ҳам АҚШдаги мусулмонларнинг эришган ютуқлари ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этаётганимдан бағоят мамнунман” деди. Сиёсатчи Оқ уй маъмуриятининг Янги Зеландиядаги хунрезликларга нисбатан ўта совуққонлик билан муносабатда бўлганини ҳам танқид остига олган.

Америкалик мусулмонлар номзодлари билан учрашди

Вашингтонга АҚШнинг турли штатларидан “V мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” тадбирига келган мусулмонлар билан учрашган Чу хоним: “Биз ҳаммамиз АҚШни янада яхши мамлакат қилиш учун ҳаракат қилишимиздан фахрланаман. Кимнинг қаердан келгани ёки қандай ибодат қилишидан қатъи назар, АҚШ ҳамма учун тенг имкониятлар яратиб берадиган давлат эканига ҳаммамиз ишонамиз” деди.

У АҚШ жамиятида Муҳаммад Алидан тортиб Карим Абдужаббор каби етакчи мусулмонлар борлигини ҳамда АҚШ Конгрессига сайланган икки муслима сиёсатчи, бири сомалилик Илҳам Омар ва бошқаси фаластинлик бўлган Рашида Тлаибнинг фаолияти, шунингдек бир қанча маданият ҳамда санъат соҳасидаги машҳур мусулмонлар ҳақида гапириб ўтган. Унинг айтишича, америкалик мусулмонларнинг ижодкорлиги, ютуқлари, ақлий салоҳияти ва мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссаларини ўзида ифода этган мазкур қонун лойиҳаси демократлар вакиллар палатасида кўпчилик овозга экани боис қабул қилиниши мумкин.


Islom.uz


Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 19 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийларининг IIIйиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий давоми...

1620 17:51 / 20.10.2022
Аввал хабар берганимиздек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, китобини Туркиянинг .Kayihan, нашриётида чоп этиш бўйича давоми...

1683 15:45 / 07.06.2023
Қадрли юртдошлар Аввало, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот давоми...

707 12:15 / 27 июнь
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Сурхондарё зиёратидан сўнг давоми...

3615 11:45 / 18.04.2019
Аудиолар

211103 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130361 14:35 / 11.08.2021