1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Даллоллик

05:00 / 17.02.2017 5528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таърифи: Даллоллик лафзи кўпинча ким ошди савдосида ишлатилади. Моликийлардан бўлган Абяний “Даллолик масалалари” сарлавҳаси остида кўп гапларни айтган. Шунингдек, баъзи фуқаҳолар ким ошди савдосини даллоллик савдоси деб ҳам номлашган. Лисонул араб номли луғат китобида даллоллик (السِّمْسَار) аслида форсча сўз бўлиб, кейинчалик арабийлашиб кетганлиги айтилади. Даллол деб даладан келган одамнинг молини сотиб беришга вакил бўлган ўтроқ кишига айтилади. У даладан келган кишининг фойдаси учун савдо қилиб беради.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ўтроқ четдан келган киши учун савдо қилмайди”, деган ҳадиси шарифларининг тафсирида, бундан мурод даллоллик эмас, дейилган. (Саҳиҳи Бухорий 3/94, Фатҳул Борий 4/373). 

Яъни, бу ҳадисдан даллоллик ҳаром экани келиб чиқмайди. Балки бунда ўтроқ киши четдан келган кишининг нарсасини сотмаслиги назарда тутилади.

“Даллолик ишни муҳофаза қилиб юргизишдир. Савдода сотувчи ва олувчининг ўртасига тушиб, савдони юргизиб юборадиган кишига даллол дейилади. Даллоллик сотишда ҳам, олишда ҳам бўлиши мумкин”. (Лисонул араб 4/380). 

Мўъжам ал-Васит китобида даллолик ҳунарини ҳам ва унга олинадиган ҳақни ҳам даллоллик деб айтилган”. (Мўъжам ал-Васит 1/294).

Мен у кишидан: Агар даллолга савдо молини сотса, бир дирҳам, сотмаса, ярим дирҳам ваъда қилинса, буни жоиз деб биласизми?”, деб сўрадим. Менга: 

“Агар муддатни белгилаб қўйса, бу жоиздир”, дедилар. (Абянийнинг “Даллоллик масалалари” китоби 49-саҳифа).

Гўё ушбу даллоллик жуола ва ижарадан таркиб топган бир амалиётга ўхшаб қолди. Бунда ижарага ярим дирҳам ва жуолага ярим дирҳам ҳақ берилмоқда. Савдони амалга оширишдаги ҳаракатига ижара ҳақи берилса, агар савдо амалга ошса унга жуола ҳақини берган бўлади. Ушбу кўринишда муддатнинг аниқлиги ва савдо бўлиши зарурийдир. Хусусан, бу амалиётда ижаранинг кўриниши мавжуд бўлганлигидан, муддатни аниқ қилиб белгиламаса дуруст бўлмайди. 

Агар даллолга савдо молини бугун сотсанг бир дирҳам, эртага сотсанг ярим дирҳам деса:

Бу жуола ҳукмларига кўра баъзан жоиз бўлади. буни ижарага ўхшатиб, жоиз деган фуқаҳолар ҳам бор. Агар ушбу кийимни бугун тикиб берсанг, бир дирҳам, эртага тикиб берсанг, ярим дирҳам деса, имом Аҳмаддан бу хусусда икки хил ривоят мавжуд. 

1. Бу дуруст эмас. Тикувчига ажр мисл берилади. Ушбу сўз имом Молик, Саврий, Шофеъий, Исҳоқ ва Абу Саврларнинг мазҳабларидир.

2. Дуруст бўлади. Бу Ҳорис ал-Уклий, Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг қарашларидир. Чунки, бунда ҳар бир амалга алоҳида, маълум ҳақ айтилмоқда. Ҳар бир челагига биттадан хурмо дейиш дуруст бўлганидек, бу ҳам дурустдир. (ал-Муғний. Ибн Қудома 6/87...).

Агар даллолга савдо молини сот, ушбу дирҳамдан зиёдаси сенга деса:

Имом Молик бунга рухсат бермаганлар. Имом Аҳмад, имом Бухорий, Ибн Аббос, Исҳоқ, Ибн Сирин, Ибн Қудома ва Ибн Қайюмлар эса буни дуруст деганлар. 

(Саҳиҳ Бухорий 3/120, Мусанниф Абдураззоқ 8/234, ал-Мунтақо лил-бажи 5/112, ал-Муғний Ибн Қудома 6/71...).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қарз, луғатда .қирқиш, маъносини билдиради. Чунки қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб, қарзга беради.Шариатда эса, бошқа кишига бир нарсани унинг давоми...

6435 05:00 / 17.02.2017
Хадис ва ХаётАгар икковининг ҳам ҳужжатдалили бўлмаса, сотувчининг гапи қабул қилинади. Ёки умуман савдони бузиб юборилади. Умуман, бу хилдаги масалалар жуда ҳам давоми...

3210 05:00 / 17.02.2017
Ҳаким Ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу айтадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб Менга бир киши ўзимда йўқ нарсани сотишни сўраб келади. давоми...

3706 05:00 / 17.02.2017
.Шарикат, ёки ширкат луғатда, аралашиб кетиш маъносини англатади. Шариатда эса ширкат раъсулмол ва фойда хусусида шерик бўлганлар орасидаги ақддан иборатдир. давоми...

4035 05:00 / 17.02.2017