1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси маърифат маркази бўлиши керак»

14:00 / 29.03.2019 3345 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев бугун 29 март куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманига ташриф буюрди.

Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Давлатимиз раҳбари мақбарада амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Бу ерга имом-хатибларни жалб этиб, уларга алломаларимиз маънавий меросини тўғри ва чуқур ўргатиш, халқимизга етказиш бўйича топшириқлар берди.

– Китобда ўқиш бошқа, зиёрат қилиб, юракдан ўтказиб ўрганиш бошқа. Бу жой маърифат маркази бўлиши, одамлар ўзига илм олиб кетиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

2018 йил 16 февраль куни вилоятга ташриф чоғида Президентимиз «Етти пир» мақбараларини обод қилиш, уларни боғловчи туризм йўналиши ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Давлатимиз раҳбари бу масканларни обод қилиш билан бирга «Етти пир» ҳақида китоб яратиш, уларнинг илмий меросини тарғиб этиш зарурлигини таъкидлади.

– Бундай маънавий хазина бошқа ҳеч қаерда йўқ. Бу хазинани мукаммал ўрганиш, одамларга, ёшларга осон тилда етказиш керак. Мақсадимиз – ёшларимиз ўзимизнинг алломаларга эргашсин, меросини билсин, улар билан фахрлансин.

Мамлакатимизда маърифий исломни ривожлантириш, буюк алломалар мақбараларини обод қилишга қаратилаётган эътибор халқаро миқёсда тан олинмоқда. Хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ISESCO томонидан Бухоро шаҳри 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди.

Президент бу санага юқори даражада тайёргарлик кўриш, унинг доирасидаги тадбирларни Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги билан ҳамоҳанг нишонлаш, халқаро илмий конференция ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг Иллинойс штатида жорий йилнинг 17 январь куни илк бор машҳур боксчи Муҳаммад Али куни янги қонунчилик доирасида нишонланади.Айни кунда мусулмонлар жамоат давоми...

2271 13:00 / 13.01.2022
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан Каракасда ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Daily Sabah. давоми...

2372 14:55 / 05.12.2018
Бугун нашриётимиз томонидан навбатдаги янги китоб босмага берилди. Нашрга тайёрловчи Абдулҳамид Зайриев домла бугун .HilolNashr, босмахонасига ташриф буюриб нашр давоми...

2165 17:30 / 14.09.2021
ХХР да нашр қилинган Қуръони каримлар ЮНЕСКО томонидан Парижда ташкил этилган кўргазмада намойиш этилди, деб хабар беради IQNA.Кўргазмада Хитойда нашр қилинган давоми...

2264 14:42 / 04.12.2018