1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Илм ва уламолар фазли ҳақида

15:10 / 28.03.2019 3880 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Б и р и н ч и  б о б

Аллоҳ таоло:

«Албатта, Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар», деган (Фотир сураси, 28-оят).

Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, бу дунёнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақл билан Аллоҳни таниган ва Ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузилиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларни тўлиқ ўрганиб ҳам уларни яратган зот – Аллоҳни танимаган ва Ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидадир», деган эканлар.

Имом Ҳасан ал-Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», дея туриб, «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар.

Яна У зот:

«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?» деган  (Зумар сураси, 9-оят).

Албатта, тенг бўлмайдилар. Биладиганлар иймон келтириб, ибодат қиладилар. Билмайдиганлар куфр келтириб, исён этадилар.

У зот яна:

«Ушбу мисолларни одамлар учун келтирурмиз, уларга олимлардан ўзгаларнинг ақли етмас», деган (Анкабут сураси, 43-оят).

Шарҳ: Ушбу уч оятда илм ва уламоларнинг фазллари ҳақида сўз кетмоқда.

Биринчи оятда Аллоҳдан қўрқиб, Уни улуғлаш фақат илмли кишилар томонидангина содир бўлиши таъкидланмоқда.

Демак, илмсиз киши Аллоҳдан қўрқмайди ҳам, Уни улуғламайди ҳам. Тажриба бу қуръоний ҳақийқатни тасдиқлади. Турли илмлар бўйича мутахассис бўлган олимлар Аллоҳни танишларини, иймон-эътиқодсиз яшаш мумкин эмас, деган фикрга келганликларини қайта-қайта айтмоқдалар.

Иккинчи оятда биладиганлар билан билмайдиганлар, яъни илмлилар билан илмсизлар тенг бўла олмасликлари ҳақида сўз кетмоқда. Илмли инсон доимо устун туриши ва фазилатли ҳисобланиши, илмсиз одамда эса бу нарсалар бўлмаслигига ишора қилинмоқда.

Учинчи оятда эса келтириладиган масалаларни англаб, улардан ўрнак олиш учун ҳам илм зарурлиги таъкидланмоқда. Бу ҳам илмни ва олимларни улуғлашдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола . . . Абу Молик алАшъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Поклик иймоннинг давоми...

2896 19:00 / 20.07.2022
Намозда алангламаслик ҳақида 21тавсия Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Болам, намозда у ёқбу ёққа аланглашдан давоми...

4280 17:04 / 08.01.2017
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илм учтадир. Улардан бошқаси зиёда фазилатдир муҳкам давоми...

3998 20:00 / 03.11.2021
Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амаллари Қуръонда келган ҳукмни баён қиладиган бўлса, ўша ҳукмнинг даражаси Расули Акрамнинг амалларига ҳам давоми...

5719 15:08 / 05.12.2018