1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Аёлларга мактуб ёзиш ва уларнинг жавоби

05:00 / 17.02.2017 4748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша бинти Толҳа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Оишага айтдим – Мен унинг қарамоғида эдим. Унинг олдига турли шаҳарлардан одамлар келар эди. Унга яқинлигим учун катталар хушомад қилишар ва ёшлар дўст тутиб ва совғалар беришар эди. Улар менга турли шаҳарлардан мактуб ёзишар эди. Мен Оишага: «Хола! Мана бу фалончининг мактуби ва совғаси», дер эдим. Оиша менга: «Қизим! Унга жавоб ва мукофот бергин. Агар мукофотга берадиган нарсанг бўлмаса, мен берай», дер эди ва берарди».

Шарҳ: Ушбу ривоятнинг соҳибалар Оиша бинти Толҳа розияллоҳу анҳо Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг опалари Умму Кулсум бинти Абу Бакрнинг қизлари бўлиб, у кишининг тарбиялари ва хизматларида бўлганлар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига турли шаҳарлардан одамлар келишар экан. Улуғ ёшли кишилар Оиша бинти Толҳа розияллоҳу анҳони эркалаб, гўзал муомала қилар эканлар. Ёшроқ, у киши билан тенгдош бўлган меҳмонлар эса у киши билан яқин дўстона муносабатда бўлар эканлар.
Уларнинг кўпчилиги ўз юртларига қайтгач, Оиша бинти Толҳа розияллоҳу анҳога мактублар ёзар ва ҳадиялар эканлар. У киши мактубларни, ҳадяларни олиб келиб, Оиша онамиз розияллоҳу анҳога кўрсатар эканлар. Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Қизгинам, бу мактубларга жавоб бергин, ҳадяларга эса қайтарадиган бирор нарсанг бўлса, ҳадя қайтаргин, бўлмаса менга айтгин, мен бераман» дер эканлар ва турли ҳадялар берар эканлар.
Ушбу ҳадисдан эркаклар аёлларга мактуб ёзиши, аёллар ҳам уларга жавоб ёзишлари мумкинлигини билиб олдик.
Шунингдек, мўминларнинг онаси, Оиша бинти Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуманинг Ислом умматида тутган ўринлари, фазллари, турли юртлардан келган улуғ зотларнинг бу онамизни зиёрат қилганликлари, ҳаттоки у ердаги хизматчи қизни ҳам ҳурмат қилиб, унга илиқ муносабатда бўлганликлари, мактублар ёзишиб, ҳадялар улашиб турганликлари ҳам саодат асрининг гўзал одоб-аҳлоқ намуналаридир.
Шунингдек, Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ровияга қилган насиҳатларидан мўмин-мусулмонлар, ҳоҳ эркак, ҳоҳ аёл бўлсин, мактубга албатта жавоб ёзиши кераклиги, бировдан ҳадя олганда бунга бирор нарса қайтариши маъқуллиги, бу билан жамиятдаги ижтимоий алоқалар мустаҳкамланиб, дўстлик, муҳаббат, ўзаро бир-бирининг аҳволидан хабардор бўлиб туриш руҳи ривожланиб боришини ҳам билиб оламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ният қилиш. Яъни таяммум қилишни қалбига тугиш. Ниятнинг вақти қўлини таяммум қиладиган нарсага уриш пайтидир. Ният тўғри бўлиши учун Исломда бўлиш, оққорани давоми...

4586 13:00 / 10.12.2020
Саҳобалар даврининг иккинчи яримига келиб баъзи фиқҳий мадрасалар бўй кўрсата бошлади. Албатта, бу ҳол дастлаб Ислом оламининг қалби бўлган Мадина ва Макка давоми...

4996 05:00 / 17.01.2017
. Булардан бошқалар суннат ёки мандубдир. .Мухтасари Виқоя,нинг соҳиби ушбу қисқа ибора билан намознинг фарз ва вожиб амалларидан бошқа амаллари суннат ёки давоми...

5021 17:00 / 20.01.2022
.Хилоф, фиқҳий илмлардан бири бўлиб, у орқали шаръий далилларни келтириш, шубҳаларни даф қилиш ва хилофга сабаб бўлган далилларни солиштириб кўриш кайфияти давоми...

6316 13:30 / 20.03.2019