1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги Зеландиядаги қатлиом учун юқори даражада тергов ишлари олиб борилади

10:30 / 26.03.2019 2454 pdf Ўқиш режими + -

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн яқинда Крайстчерч шаҳридаги икки масжида содир этилган террор ҳужум бўйича махсус хизмат ва полиция қотилликнинг олдини олиши мумкинлигига аниқлик киритиш мақсадида юқори даражадаги мустақил суд тергови ўтказишга буюрди, деб хабар беради AP.

– Янги Зеландияликлар ва мусулмон жамоалари дунёда бугун мудҳиш воқеани алам билан ёдга олиб, бир-бирларига ҳамдардлик изҳор этарканлар, «қандай қилиб бу терорчилик ҳаракати бу ерда содир этилди?» деб сўрашга ҳақлидирлар, – деди Жасинда Ардерн пойтахт Веллингтондаги парламент биносида журналистларга берган интервьюсида. – Бу терорчилик ҳаракати қандай содир этилгани ва уни тўхтатиш бўйича қандай имкониятларимиз борлиги бўйича ҳамма нарсани бирма-бир назоратдан ўтказмоқдамиз. Шунингдек, Бош вазир мустақил суд тергови бу террорчиликнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш билан бирга, бу каби жиноятларнинг олдини олиш билан шуғулланадиган агентлик фаолиятига ҳам тегишли баҳо беришини маълум қилган.

Умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши кутилаётган Крайстчерче масжидидаги террорчилик ҳаракатида айбланаётган 28 ёшли Бертон Таррант 5 апрель куни навбатдаги маҳкамага олиб борилади.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ132сонли фармони билан 2024 йил ноябрга қадар мамлакатимизда ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун давоми...

1809 11:56 / 04.09.2024
Жорий йилнинг 2931 август кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Event Bride ахборот сайти хабар беради. Дунёнинг турли давоми...

2090 21:00 / 10.06.2019
58 ёшли Мамиш Челиктоз Мавлид кечасини ўтказиб, хуфтон намозига азон айта туриб омонатини топширди, дея хабар беради haber7.com сайти. Воқеа 19 ноябрь куни Туркиянинг давоми...

4635 14:30 / 20.11.2018
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойиrdquo съезди ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирда давоми...

2243 09:40 / 11.10.2018