1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди

14:25 / 25.03.2019 2974 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. 

Давлатимиз раҳбари, таомилга кўра, дастлаб Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди.

Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликларининг биринчи Президенти бўлган. У 2004 йили ўзи қурдирган мазкур масжид ёнида дафн этилган. Бугунги кунда ушбу масжид ва мақбара мамлакат аҳолиси учун табаррук масканга, хорижий делегациялар раҳбарлари ташриф буюрадиган мажмуага айланган.

Бу масжид дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлиб, қурилиш ишлари 1996 йилдан 2007 йилгача давом этган. Унда бир вақтнинг ўзида 40 минг киши намоз ўқиши мумкин.

Мажмуага ташриф асносида Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Президентимизга масжиднинг қурилиш тарихи,  ўзига хос хусусиятлари, сайёҳлар ва зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.

Шавкат Мирзиёев мақбаранинг Зиёратчилар китобида дастхат қолдирди.

Давлатимиз раҳбари “Ваҳат ал-Карама” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

“Қадр-қиммат воҳаси” маъносини англатувчи ушбу мемориал Бирлашган Араб Амирликлари озодлиги ва бирдамлиги учун қурбон бўлганлар шарафига бунёд этилган. Ёдгорлик бир-бирига таяниб турган 31 блокдан иборат бўлиб, раҳбарлар, ҳарбийлар ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлаш рамзи ҳисобланади. 

Давлатимиз раҳбари ёдгорликнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни вақтда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот давоми...

914 12:38 / 07.07.2025
Америкада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади. Бу ҳақда .Дунё АА, хабар берди. Ўзбекистоннинг НьюЙоркдаги АҚШ Бош консулхонаси давоми...

2794 21:31 / 30.05.2021
Шу йилнинг декабр ойида юртимизнинг таниқли уламолари Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Жанубий Кореядаги ватандош диндошларимиз давоми...

1992 20:06 / 11.12.2022
2021 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, юртимиздаги жоме масжидлар сони 2082 тага етди.Жорий йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани .Нурафшон, маҳалласида давоми...

2262 18:00 / 20.02.2021