Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (25-дарс). Шайх масаласи (давоми)

10:10 / 22.03.2019 3978 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

6. Сабр қилиш.

«...йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганлар...»

Фақирлик, бечоралик пайтида, касаллик, беморлик вақтида, уруш, душманлар билан тўқнашув чоғида инсон машаққатларга учрайди. Шундай ҳолларда сабр қилиш лозим.

Сабрлилик ҳам иймонли мусулмон кишиларнинг алоҳида олий ва зарурий сифатларидан ҳисобланади. У ҳақда аввалги оятлар тафсирида батафсил сўз юритилди. Демак, турли қийин ҳолатларда сабр қилувчилар Аллоҳ таърифлаган яхшилик соҳибларидан бўлар эканлар.

Оятнинг охирида мазкур олиймақом сифатларга эга бўлганлар:

«Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир», деб таърифланмоқда.

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан «Иймон нима?» деб сўраганларида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ушбу оятни тиловат қилганлар. Кейин яна қайта сўраганларида, яна шу оятни тиловат қилганлар.

Шундай қилиб, Аллоҳ битта оятда эътиқод асосларини, жон ва мол ибодатларини бирлаштириб, бир-биридан ажрамайдиган қилиб, уларнинг ҳаммасига «яхшилик» деб сарлавҳа қўйибди. Шунинг учун ҳам ушбу унвон остига дохил бўлиб, унга амал қилганларни Аллоҳ таоло «Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир», деб таърифламоқда.

Ҳа, ўшалар иймонида, Исломида содиқ бўлганлардир.

Ана ўшалар ақийдасида, амалида содиқ бўлганлардир.

Ана ўшалар Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтган тақводорлардир.

Ўтган азизларимиздан Суфёни Саврий ушбу оятни ўқиб туриб: «Яхшиликнинг барча тури шу оятдадир», деганлар.

Ибн Касийр раҳматуллоҳи алайҳи: «Ким шу оят билан сифатланса, Исломнинг барча соҳаларига кириб, яхшиликнинг бошидан тутган бўлади», деганлар.

Аллоҳ таоло содиқларни Ҳашр сурасида қуйидагича васф қилади:

ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ

«Ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан жудо қилинган, Аллоҳдан фазл ва Унинг розилигини тилайдиган ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам берадиган фақир муҳожирларгадир. Ана ўшалар содиқлардир» (8-оят).

Муҳожирлар асли маккалик кишилар бўлиб, дину иймон деб она юртларини, мол-мулкларини, қариндош-уруғларини ташлаб, Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганлар (кўчиб ўтганлар). Шу сабабли уларнинг кўплари мискин, фақирга айланган эдилар. Улар фақат Аллоҳ берадиган фазлни деб ва Унинг розилигини топамиз деб, бу машаққатларга бўйин эгдилар. Қийин аҳволга қарамасдан, Аллоҳнинг иши учун ва Пайғамбарнинг иши учун қўлларидан келган барча ёрдамларини аямадилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ уларни «иймонларида содиқ кишилар» деб мақтамоқда.

Юқоридаги сатрлардан содиқлик сўфийлик йўлига кириш билангина пайдо бўлиб қолмай, балки у кўпгина сифатларни ўзида жамлаган кишиларда бўлишини англаб оламиз.

Ўз-ўзидан, тариқат шайхи бўлиш учун мазкур сифатларнинг ҳаммасини ўзида мужассам қилиш лозимлиги келиб чиқади.

Дастлаб ўрганган оятимизда шайх валий бўлиши кераклиги айтилган эди. Валий ҳақида ҳам кўпгина фикрлар тарқалган. Агар одамлардан «Валий ким?» деб сўраладиган бўлса, «Каромат кўрсатадиган одам» деган жавобни олишимиз турган гап.

Аммо биз одамлар орасида тарқалган фикрга қараб эмас, Қуръони карим оятига қараб ҳукм чиқаришимиз керак.

Аллоҳ таоло Юнус сурасида валийларнинг васфида қуйидагиларни айтади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир. Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор» (62–64-оятлар).

Ҳа, Аллоҳ таолонинг валийларига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳеч қандай хавф йўқ. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳ таолога валий бўлганлари учун, У Зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол-пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф-хатар солмайди. Уларнинг соғлигига, мол-мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига, умуман, ҳеч нарсаларига ҳеч қандай хавф йўқ. Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб-уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ.

Аллоҳ таолонинг валийлари бу дунё ва охиратда ҳеч хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлурлар.

Ана ўша бахтиёр шахслар, Аллоҳ таолонинг дўсти бўлиш шарафига муяссар бўлганлар, икки дунёда хавфдан холи бўлганлар, икки дунёда хафа бўлмайдиганлар кимлар?

«Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир».

Демак, Аллоҳ таолонинг валийси бўлиш жуда ҳам осон экан. Бунинг учун аввало У Зотга иймон келтириш, иккинчидан эса тақводор бўлиш, яъни Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб яшаш лозим экан.

Кимнинг иймонида заррача хато бўлса ёки Аллоҳ таолонинг кўрсатмалари асосида эмас, ўзганинг йўлида ҳаёт кечирса ёхуд ўз-ўзига йўлланма тузиб олса, у Аллоҳ таолога валий бўлиш бахтидан маҳрумдир.

Аллоҳ таолога дўст бўлганларга эса:

«Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор». 

Аллоҳ таолонинг валийларига икки дунё саодатининг хушхабари бор. Улар иймонлари ва тақволари туфайли, Аллоҳ таолонинг инояти ила аввало бу дунёда саодатли ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса худди шу иймонлари ва тақволари сабабли жаннатга дохил бўладилар.

Демак, шайхда иймон ва тақво сифатлари олий даражада бўлиши лозим ва лобуд экан.

Шайхнинг яна бир сифати муршид бўлишдир.

«Муршид» дегани иршод қилувчи – кишиларни тўғри йўлга бошловчи, яхшилик башоратини бериб, ёмонликдан огоҳланти-рувчи деганидир. Бас, шайх яхшиликнинг башорати(хушхабари)ни бериб, ёмонликдан огоҳлантирар экан, бу ишни Қуръони каримга биноан олиб бориши керак.

(давоми бор)

 “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи офат ndash ботил сўзга киришиш.Ботил сўз ичкиликбозлик мажлислари ва фосиқларнинг қилмишларига ўхшаш нарсалар ҳақидаги гаплардир. . ,. .Абу давоми...

3214 13:00 / 26.12.2020
Имрон ибн Ҳусойндан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар Аллоҳ бир бандага неъмат берса, унинг асари ўша бандада зоҳир бўлишини яхши кўради,, давоми...

4529 19:00 / 30.04.2022
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, бойлик нафснинг тўқлигидадир,, ndash дедилар,. Шарҳ Нафси тўқ одам давоми...

3566 05:00 / 06.03.2017
Ватанпарварлик ndash улуғ фазилатБисмиллаҳир роҳманир роҳиймСизу бизга бу жаннатмакон диёрни, буюк алломалар юртини Ватан қилиб берган Парвардигоримизга ҳамду давоми...

7814 05:00 / 01.03.2017