1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Қадарга ишонишнинг фойдаси

19:12 / 02.12.2016 4659 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадарга бўлган ишонч ўз эгасини доимо ҳаракатда бўлишга чорлайди. У ўз фойдасини ҳаракатдан топади. Бу ишим самарали бўлмаса кейингиси самара берар, деб доимо яхши умид билан иш олиб боради. Чунки унга нима тақдир қилингани маълум эмас, белгилари ҳам йўқ. Қадарга бўлган ишончнинг ҳикматларидан яна бири, инсон бошига мусибат етганида қайғуни енгиллаштиришдир.

Шунингдек, ҳаётида муваффақиятларга эришган чоғида ҳам ўзини йўқотиб қўймайди, балки барча нарсани Аллоҳдан деб билиб, мусибат етганда сабр қилади, яхшиликка эришганда шукр қилади.

«Бирор мусибатни пайдо қилмасамиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун» («Ҳадид» сураси, 22-23-оятлар).
Шу оятда Аллоҳ айтадики, инсонга бирор мусибат етса, бу аввалдан тақдир қилинган нарсадир. Инсон бунинг учун қайғу чекиб ўзини қийнамаслиги зарур. Чунки тақдирда бор нарса у хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам содир бўлиши муқаррар. Шунингдек, унга бир яхшилик етса ҳам бу тақдирдаги нарса бўлиб, инсоннинг хоҳишига қарамай бўлиши муқаррар бир нарсадир. Бунинг учун инсон ортиқча хурсанд бўлиб ҳовлиқмаслиги зарур. Қадарга бўлган ишонч кишини шижоатли, қўрқмас, сахий ва карамли қилади. Чунки у киши ажали ва ризқи ўлчоғли эканлигига, дунёдаги барча ишлар Аллоҳнинг қўлида эканлигига ишонади. Шунинг учун ҳам ўз халқини, ватанини ва миллатини ҳимоя қилишга ўлимдан ҳам қўрқмайди. У ризқ бергувчи Аллоҳнинг Ўзи, деган эътиқодда бўлгани учун камбағал бўлиб қолишдан чўчимай, бева-бечораларга, муҳтожларга хайру эҳсонлар қилади. Шунга ўхшаш қадарга бўлган ишончнинг ҳар бир киши ва ҳар бир жамият учун манфаатлари беҳад кўпдир. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қазои қадар иймоннинг асосий рукн ва устунларидан бири бўлиб, унга иймон келтириш ва ҳар бир яхшилик ва ёмонликни Аллоҳдан деб билишимиз шартдир. Бусиз киши мўмин давоми...

7502 20:42 / 10.05.2017
Эълоуссунанrdquo асаридан бир парчаИмом Аҳмад яхши ҳасан санад билан ривоят қилган 5422, у зот бундай дейди Абдулмалик ибн Амр бизга ҳадис айтди у бизга Касир ибн Зайд давоми...

8942 22:36 / 28.11.2016
Араб тилидаги .калом, лафзи .сўз,, .гап,, .жумла, каби маъноларни англатади. .Илми калом, ақоид илмининг энг машҳур номидир. Бу ном, аввал ҳам айтилганидек, ҳижрий давоми...

10710 10:20 / 08.10.2018
islom.uz middot 010 Илм нима Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, ақийда ўта ишончли илмга асосланган бўлиши керак. Хурофот, хаёл, илҳом, оддий шаклдаги илм билан исломий ақийда давоми...

8440 13:02 / 21.09.2020