1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ғазабни ютишнинг фазли

15:00 / 05.07.2021 6483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғазабни ютувчиларни мадҳ қилиб:

الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

«Улар енгилликда ҳам, қийинчиликда ҳам нафақа қиладиганлар, аччиғини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир», дея марҳамат қилган (Оли Имрон сураси, 134-оят).

Ғазабни ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади. Ғазаб инсонда турли муносабатлар ила қўзғалиб туради, уни жиловлаб олиш ҳар бир кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин тақводор киши бу оғир ишни эплаши мумкин. Яъни қалбида тақводорлик мавжуд бўлган инсонгина ғазабдан ғолиб чиқа олади.


«Руҳий тарбия» китобидан


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола У Зотдан ўзгадан У сенга туширган ҳожатни раво қилишни сўрама Қандай қилиб У қўйган нарсани Ундан ўзга кўтара олади Ўзидан давоми...

2347 09:00 / 14.01.2023
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар Аллоҳ бандага яхшиликни ирода қилса, унга амал қилдириб қўяди, давоми...

3318 09:00 / 12.06.2021
Амаллар сандиғиУнда ёлғиз бўласизАбу Ҳайён Тавҳидий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албасоир ваззахоир, номли китобида келтиради.Димашқдаги бир қабрни устида шундай деб давоми...

2978 19:20 / 25.10.2023
Қайси биримиз яхшироқ амал қилишимизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин .Лаззатларни парчаловчи ўлимни давоми...

49151 14:00 / 12.01.2023