1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Электрон тижорат

05:00 / 17.02.2017 3790 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Электрон тижорати деганда у товар  ва хизматларни интернет тармоғи орқали амалга ошириш тушунилади. У компютер, тармоқ, дастур ва электрон сайтдан иборат. Компютерга баёнотларни киритилади, муолажа қилиш, намойиш этиш ва уни қайтариш каби ишлар амалга оширилади. Тармоқ маълумотлар олиш имконини берса, дастур эса мажбуриятларни алмашинувини бажаради. Электрон сайт товар ва хизматларни намойиш қилиб, уни имкониятларини кўрсатади. Электрон тижорат жуда оммавий тарқалган бўлиб, унинг хусусият ва огоҳ бўладиган томонлари бор.

Хусусиятларидан: Технология асрида янги маълумотлардан воқиф бўлиш, бутун дунё бозорига чегарасиз ва қаршиликсиз кириб бориш, ҳамда тижорий фаолиятни тез ва осон шаклда амалга оширишдан иборатдир. АҚШда электрон тижорат бошқармаси хусусий секталарга бўйсунади. Аммо ҳукумат ҳар хил ғов-тўсиқ ҳамда солиқларни қўйишдан четланмоғи даркор. Шунингдек фикр мулкчилиги, хусусияти, тизим маълумотларининг хавфсизлиги, келишмовчиликларда ечимни тезлаштириш, электрон битим ҳужжатларини лозим бўлганича расмийлаштириш ва исбот қабулидаги меъёрларни қўйиш лозим бўлади.

Ушбу электрон битим узоқдан туриб, икки бир-бирини танимайдиган киши орасида тузилиши билан бошқа савдолардан ажралиб туради. Кўпинча икки битим тузувчи бошқа-бошқа давлатда туради. Шу нуқтада савол туғилади. Борди-ю, қонунлари хилма-хил бўлган икки давлатдаги икки давлат фуқароси ўртасида битим тузилса, ўрталарида келишмовчилик чиқиб қолса қандай қилиб ҳукм чиқарилади? Электрон шартномани ҳужжатларини қай даражада исботланади? Хусусан маълумот алдови, ҳийла, қалбакилаштириш ва бошқа компютер ва интернетга тааллуқли жиноятлар ўсиб бораётган бир пайтда!

Қандай қилиб муаллифлик ва ихтиро ҳуқуқларини ҳимоя қилинади? 

Доим ихтиролар қонунлардан олдин бўлади. Лекин қонун ана шу ихтироларни ҳимоя қилиши зарур. Шак йўқки, электрон тижорати тушунчаси лойиқ ва ҳаммага мақул қонунларни чиқарилишига ёрдам беради.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Турли сабабларга кўра ночор ҳолатга тушиб, қарздор бўлиб қолган одамга ёрдам бериш шариат таълимотларида турлича йўллар билан жорий қилинган. Жумладан, давоми...

7225 17:15 / 16.10.2018
Бундоқ шубҳалар айниқса ҳалол билан ҳаромнинг арашалиб кетишидан келиб чиқади. Мисол учун бир дона ҳаром ўлган ҳайвон гўшти, битта ёки ўнта ҳалол йўл билан давоми...

9832 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳга тақво қилиш Тақвоrdquo сўзини уламолар турлича таърифлашган. Имом Роғиб алАсфаҳоний Тақво нафсни гуноҳдан сақлашдир. Бу ҳаром ишларни тарк этиш билан давоми...

5835 05:00 / 17.02.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. .Улар .Эй, Аллоҳнинг Расули, жоҳилиятга яқин бўлган қавмлар бизга гўштлар келтирурлар. Уларга Аллоҳнинг исми айтилганми давоми...

3695 05:00 / 17.02.2017
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021