1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қиёмат кунидаги қасос

14:00 / 14.03.2019 4415 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунё ҳаёти тугаб охират ҳаёти бошланар экан, жамики инсонлар бир-бирларидан дунёда қолиб кетган ҳақ-ҳуқуқлари юзасидан бир-бирлари билан ҳисоблашишади. Аллоҳ таоло мазлум бандалари учун қасос олиш имконини яратиб беради. Дунёда бировдан жабр кўрган мазлумлар золимлардан қасос олади. Хусуматчиларнинг ўзаро ҳисоб-китоби тамом бўлгач, жаннатийлар жаннатга, дўзахийлар дўзахга равона бўлишади.

Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, қиёмат кунги қасос савоблар воситасида амалга оширилади. Мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ “Ал-фиқҳ ал-акбар”да шундай дейдилар:

«Қиёмат куни хусуматчилар орасида ҳасаналар воситасида қасос олиш ҳақдир!».

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўзаро қасос фақат мусулмонлар орасида бўлади. Кофирлар бир-биридан қасос олиб ўтиришмайди. Чунки уларда мазлумнинг золимга тўлаши учун ҳасананинг ўзи бўлмайди-да.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан сўрадилар:

– Қашшоқ ким, биласизларми? Саҳобалар:

– Пули ҳам, моли ҳам йўқ одам қашшоқ бўлади – деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ:

– Умматим орасидаги қашшоқлар шуки, қиёмат куни ҳисоб майдонига намоз, рўза, закотлари билан келади. Лекин кимнидир сўккан, кимнидир ҳақоратлаган, яна кимнингдир молини еган, кимнидир қонини тўккан, кимнидир урган бўлади. Унинг ҳасанотларидан унга-бунга олиб берилади. Агар ораларида ҳукм тугагунча унинг ҳасанотлари тамом бўлиб қолса, мазлумнинг гуноҳларидан бунга олиб берилади ва кейин ўзини дўзахга улоқтирилади! – деб ўзлари баён қилиб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Кимки биродарига зулм қилган бўлса, ўша зулми учун ундан ҳалоллик сўраб олсин. Чунки у ёқда динор ва дирҳамлар йўқ. Унинг ҳасанотлари олиб қўйилмасдан олдин ҳалолланиб олсин. Агар ҳасанотлари бўлмаса, мазлум биродарининг гуноҳларидан олинади ва унинг устига ташланади» (Имом Бухорий ривояти).

Cирожиддин Муҳиддинов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
minus Олий ҳиммат эгаси бирор ишга азму ndash қарор қилса, бузмайди йўққа чиқармайди. Бу албатта Аллоҳ таолонинг Бирор ишга азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул давоми...

3462 08:45 / 05.02.2019
Савол Ҳаммамиз қиёматнинг ҳақлигига иймон келтирганмиз. Аммо қиёматдаги ва ундан кейинги нималарга иймон келтирилиши ҳақида кўп нарса билмаймиз. Қиёматнинг давоми...

4035 17:30 / 02.07.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни оналари Омина онамиз етти кун эмиздилар. Омина онамизнинг сутлари етмаганликлари сабабли бир неча кун у зотнинг давоми...

3852 07:00 / 06.12.2018
Устундан айрилди Ислом минори,Қулаб тушди диннинг фақих чинори.Энди армон унинг нурли дийдори,Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

1722 16:15 / 15.04.2020