1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума куни одамларга азият бериш ва сафларни бузишдан огоҳлантириш

05:00 / 27.09.2024 6292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: 

«Эй иймон келтирганлар! Агар мажлисларда сизларга «Жой беринг», дейилса, бас, жой беринг, Аллоҳ сизларга ҳам жой берадир. Агар «Туринг», дейилса, турингки, Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир» (Мужодала сураси, 11-оят).

Бу ояти карима жума куни нозил бўлган.

Баъзи уламолар: «Жамоати катта бўлгани ва одамларга малол қилмаслик учун жума ва ийд намозларида саждаи саҳвни тарк қилмоқ маъқулдир», – деганлар.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба қилаётганларида бир одам келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. У зот унга: «Ўтир! Озор бердинг-ку!» – дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Термизийнинг ривоятида:

«Ким жума куни одамларнинг елкасини туртиб ўтса, жаҳаннамга кўприк қилиб олган бўлади», – дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амри маъруф қилиб турганларида бир киши одамларнинг устидан ўтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқинларига келиб ўтирди. У зот намозни тугатгач: «Эй фалончи, биз билан бирга бўлишдан сени нима қайтарди?» – дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, Сизга кўринадиган жойда ўтиришни хоҳладим», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларининг устидан ўтиб, уларга озор берганингни кўрдим. Кимки мусулмонга озор берса, менга озор берибди, менга озор берса, Аллоҳ азза ва жаллага озор берибди», – дедилар».

Табароний ривоят қилган.

Арқам ибн Абу Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом хутбага чиққанидан кейин одамларнинг устидан ҳатлаб ўтган одам дўзахда ичак-чавоғини судраб юрувчилар кабидир», – дедилар».

Аҳмад ва Табароний ривоят қилишган. 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларнинг орасини уларнинг изнисиз кесиб ўтса, у осийдир», – дедилар».

Имом Дайламий ривоят қилган.

Бундай ножўя ишлар жума намози, илм мажлиси ва одамлар ўтирган ҳар қандай жойга тааллуқлидир. кишилар ўтирган жойни уларнинг изнисиз оралаб ўтиш ножоиз ишдир.

Имом Ироқий айтадилар: «Бундан имомлар, олдиндаги бўш жойни тўлдириш учун ўтадиган намозхонлар мустаснодир».

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Имомнинг минбар ёки меҳробга чиқиш учун одамларни оралаб ўтишдан бошқа йўли бўлмаса, унга макруҳ эмас».

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир қора киши ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3646 05:00 / 01.03.2024
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳу масжидга ўнг оёғи билан кириб, чап оёғи билан чиқар эди,.Бухорий ривоят қилган. Масжидда туфламаслик . ,. . Анас давоми...

2530 04:00 / 09 май
t . , . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир аёл .Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ўтирадиган бирор нарса ясатиб берайми, менинг дурадгор ғуломим давоми...

1517 11:30 / 18.10.2024
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ уни қабр давоми...

1982 07:16 / 23.02.2024