1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зарарли васият қилиш

15:00 / 05.03.2019 3390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«(Бу тақсимотлар) меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинаган васият ва қарзлар адо қилинганидан кейин бўлур. (Яъни, васият меросхўрларга зарар етказмайдиган бўлиши лозим. Йўқ қарзни васият қилиш – зарарли васиятдир). (Бу ҳукмлар) Аллоҳ томонидан бўлган амр-фармондир. Аллоҳ билгувчи ва ҳалимдир».

Яъни, Аллоҳ зарарли васиятни ҳам, бошқасини ҳам, билгувчидир, осийларни жазолашга шошилмайдиган ҳалимдир.

«Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса, (Аллоҳ) уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар. Ва бу катта саодатдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб, Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир» (Нисо сураси, 12–14-оятлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир киши ёки аёл олтмиш йил Аллоҳ тоатида амал қилади. Сўнг уларга ўлимлари ҳозир бўлиб, зарарли васият қиладилар-да, дўзахга маҳкум бўладилар». Сўнгра Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Нисо сурасининг 13–14-оятини ўқидилар (Абу Довуд, Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқатда Аллоҳ ҳар бир ҳақдорга ўз ҳақини берган. Шу боис, меросхўрга васият қилинмайди», дедилар (Термизий ривояти). Ривоят қилишларича, ким ворисининг меросини олиб қочса (яъни, меросидан маҳрум қилса), Аллоҳ қиёмат кунида унинг жаннатдаги меросини узиб қўяди.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Номаҳрамлардан кўзни тиймасликЗинога олиб борувчи йўлларнинг энг кенг тарқалгани, жамият ҳаётида чуқур илдиз отгани бу номаҳрамлардан кўзини тиймасликдир. Бу давоми...

3611 11:00 / 04.06.2020
Баъзи бир тушунмаган ёки тушунишни хоҳламаган инсонлар, хамрни дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Аслида хамрнинг барча тури mdash давоми...

71224 15:00 / 28.11.2020
Илоҳий азобга сабаб бўлади. Қайси қавм ёки жамиятда зино, бузуқлик кенг тарқалса, у ерларни Аллоҳнинг азоби қамраб олади. Ҳазрат Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан давоми...

1736 15:06 / 30.09.2025
Аллоҳ таоло .Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар...,, деди Нур сураси, 30 оят.Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3223 09:00 / 31.12.2022