1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Дин насиҳатдир

09:53 / 20.03.2019 2153 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «الدِّينُ النَّصِيحَةُ» قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: «لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

14. Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин насиҳатдир (холисликдир)», дедилар».

«Ким учун?» дедик. «Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун (холисликдир)», дедилар».* 

Муслим ривоят қилган.

 

* Аллоҳ учун холислик – У Зотга, Унинг сифатларига иймон келтириш, У Зотни барча нуқсонлардан поклаб, У Зотга итоат этиш.

У Зотнинг Китоби учун холислик – унинг Аллоҳнинг каломи эканига иймон келтириш, уни улуғлаш, тиловат қилиш ва унинг аҳкомларига амал қилишдир.

У Зотнинг Расули учун холислик – У зотнинг Аллоҳнинг Расули эканига ишониш, У зот келтирган шариатга иймон келтириш, У зотга итоат этиб, нусрат бериш ва суннатларини тирилтириш.

Мусулмонларнинг имомлари учун холислик – ҳоким ва амирларга ҳақ узра ёрдам бериш, уларга итоат этиш, унутган нарсаларини эслатиш, уларга қарши хуруж қилмаслик ва раиятнинг қалбини уларга улфат қилиш.

Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким эртамикечми, масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта давоми...

1806 08:59 / 29.09.2019
Абу Шурайҳ Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтаётганларини икки қулоғим эшитган ва икки давоми...

2363 08:15 / 29.09.2021
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шўъбадан иборатдир. давоми...

1793 08:12 / 02.08.2019
. . . ,. . ., . ., . . , . .6686. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан давоми...

2805 09:48 / 21.01.2019
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021