1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Кардарий

15:00 / 03.03.2019 2203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллома, машриқ фақиҳи, шамсул аимма Абул Ваҳда Муҳаммад ибн Абдусаттор ибн Муҳаммад Имодий Кардарий Ҳанафий Баротқиний.

Баротқин – Кардарнинг бир томони. Кардар – Хоразм диёрининг катта ноҳияси.

У кишининг таржимаи ҳолларини менга Абул Ало Фаразий айтиб бер-дилар: «Бу киши – имомларнинг мутлақ устози. Ҳузурларига дунёнинг турли томонидан толиби илмлар ёғилиб келган. Хоразмда “Шарҳул мақо-мот” китоби муаллифи Бурҳониддин Носир ибн Абдусаййид Мутарризий-дан қироат илмини, Самарқандда шайхулислом Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Марғинонийдан фиқҳни ўрганганлар ва ҳадис эшит-ганлар. Бухорода аллома Бадриддин Умар ибн Абдулкарим Варсакий, Абул Маҳосин Ҳасан ибн Мансур Қозихон ва бошқалардан фиқҳдан таълим олганлар. Ҳанафий мазҳаби ва унинг усулларини билишда юқори мақомга эришганлар. Кўплардан фиқҳ илмини ўрганганлар. Бухорода бўлганларида ҳузурларига илм ўрганиш учун кўп кишилар келган. Улар: акаларининг ўғиллари аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Фақиҳий, шайх Сайфиддин Бохарзий, аллома, дин ҳофизи Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Наср Бухорий, Заҳириддин Муҳаммад ибн Умар Нужобозий ва бошқалар».

Фаразий буларнинг ҳаммаларини номма-ном зикр қилганлар ва: “У ки-ши 559 йилда таваллуд топдилар. 642 йил муҳаррам ойида Бухорода вафот этдилар. Имом Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Яъқуб Ҳорисийнинг ёнларига дафн қилиндилар”, – деганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом оламининг шавкатли қаҳрамони, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.внинг ишончли ва садоқатли сафдоши, мусулмонларнинг иккинчи халифаси, доно ва одил Умар Ибн давоми...

6781 05:00 / 06.01.2017
Изоҳ Ислом тарихига умавийлардан кейин қадам қўйган сулола номи .Аббосийлар, деб аталади. Улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб давоми...

1733 11:00 / 06.08.2021
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўз даъватларини давом эттирар эдилар. У зотнинг Қуръон тиловат қилишларининг ўзи кучли даъват эди, чунки тиловатни давоми...

2302 15:55 / 28.12.2019
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

1786 06:00 / 28.05.2023
Аудиолар

120779 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42344 14:35 / 11.08.2021