1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бир мусулмон йигитнинг ҳикояси

12:00 / 26.02.2019 11074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Асримиз телефон, телевизор, монитор ва экранлар асри бўлгани учун ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳол бўлиб қолди. Одатда кинофильм ҳамда рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси" ишлаб тургани туфайли эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчов-талаблари анчайин юқорилаб кетди.

Уйланиш масаласида мен ҳам кўп нарсага рози бўлишим жуда қийин кечди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранлардаги гўзалликнинг ярми ҳам топилмасди. Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб ният қилгандим. Бироқ уйланишим мумкин бўлган қизнинг кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак эди. Дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтилган қизлардан бирортасининг кўриниши билан қалбимда «жиз» этавермасди.

Узоқ танловлардан сўнг, ниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим. Тунларнинг бирида ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, ёнимда аёлим йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим ва соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?

Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, аёлим бир четда таҳажжуд намозини ўқиётган эди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим турар экан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламнинг "Диндорини танлагин" деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим илк марта ҳақиқий гўзалликнинг гувоҳи бўлди.

 Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам ҳадисларини айта туриб, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни ҳаётга татбиқ этиб кўриш керак эканлигини юз чандон англайман. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсангизгина, унинг замиридаги ҳикматларни англай оласиз».


Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг давоми...

2154 07:10 / 30.09.2019
Беҳуда нарсаларга ғазабланиш, кўп ва беҳуда гапириш каби салбий хислатлардан қутулиш йўлини ўргатсангиз.Жавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Ғазаб қўзиган пайтда давоми...

3612 21:10 / 24.12.2018
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3460 11:40 / 06.07.2019
Тибет тарихи деганда бу ердаги аксарият аҳолининг дини бўлгани учун эмас, балки кўпчилик тибетлик тарихчилар буддавий руҳонийлар бўлгани сабабли, тасаввуримизда давоми...

4289 11:08 / 08.11.2018