1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистонда Қуръон мусобақаси ғолибига автомашина совға қилинади

16:59 / 22.02.2019 2248 pdf Ўқиш режими + -

Биринчи ўрин соҳибига автомашина совға қилинади деб хабар беради, azan.kz ахборот сайти. 

Мусобақа 26–28 апрель кунлари Олма-ота шаҳрида ўтказилади. Саккизинчи марта ўтказилаётган ушбу мусобақа Қозоғистон Дин ишлари бўйича идорасининг ташаббуси билан ташкил этилган.

Қатнашувчилар 4 та номинация бўйича куч синашадилар: 1. Қуръони каримни тўлиқ ёддан ўқиб бериш. 2. Қуръони каримнинг 20 порасини ёддан ўқиш. 3. Қуръони каримнинг 10 порасини ёддан ўқиш. 4. Қуръони каримни тажвид қоидларига мувофиқ ифодали ўқиш.

Қатнашувчилар 30 ёшгача бўлган Қозоғистон Республикаси фуқаролари бўлиши шарт. Шунингдек, улар республкика ва халқаро Қуръон танловларининг иштирокчиси бўлмаслиги ҳам лозим. Ҳайъат қарорига кўра, биринчи ўрин соҳибига автомашина қолган иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига пул мукофотлари берилади. Иштирок этишни хоҳловчилар учун ҳужжатлар 19 апрелгача қабул қилиниши ҳам маълум қилинган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Azan.kz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 20192020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1729 июнь давоми...

2182 20:50 / 11.06.2019
Макка шаҳридаги Ҳаж амалини адо этиш учун борган зиёратчиларимиз ўзлари истиқомат қилаётган меҳмонхоналарда ҳозирланган шароитлардан мамнун бўлишмоқда. Ушбу давоми...

1890 19:09 / 08.06.2023
Аввал хабар берилганидек, Бухорода ўтказилаётган биринчи халқаро зиёрат туризм форуми доирасида Ўзбекистонни зиёрат туризм марказларидан бири сифатида эътироф давоми...

2542 09:10 / 25.02.2019
Бугун, 19 февраль куни Баҳрайн Подшоҳлиги шафелигида Мусулмон донишмандлар кенгаши ташаббуси билан ушбу давлат пойтахти Манама шаҳрида бошланган халқаро давоми...

1090 22:31 / 19.02.2025