1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Офат етгандаги тасарруф

05:00 / 17.02.2017 3947 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Экинларга офат етгандаги ҳолат «жоиҳа» дейилади. Экинларга офат етганда, хусусан, икки томондан молиявий муомалага кириб қолган экинларга офат етса нима бўлади? Мисол учун, бир деҳқон бировнинг ерини олиб, шартнома асосида экди. Аммо, сел, дўл, бошқа бирор офат ёки ҳашорат туфайли ҳосил ола билмади, ҳосили кам ёки сифатсиз бўлди. Бундоқ ҳолда қандоқ тасарруф қилинади?

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир киши ўзи сотиб олган меваларда мусибатга учраб, қарзи кўпайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, унга садақа қилинглар, дедилар. Одамлар унга садақа қилдилар. Лекин у ҳам қарзини адо этишга етмади. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдорларга, борини олинглар, сизга ўшандан бошқа нарса йўқ», дедилар».
Шарҳ: Бир киши етилган меваларни сотиб олган. Лекин, уларни териб олиб савдога қўйгунча бўлмай офат етиб, мевалар ҳалокатга учраган. Оқибатда қарзга ботиб қолган. У кишини ноқулай ҳолатдан чиқариш ниятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларни унга садақа қилиш орқали ёрдам беришга чақирганлар. Аммо, бу ҳам кифоя қилмаган. Сўнгра охирги чора сифатида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдорларга борини олиб, қолганига рози бўлиб қўйишни тавсия қилганлар.
Демак, шунга ўхшаш, бирор офат туфайли экин-тикинида мусибатга учраб, оғир иқтисодий ҳолатга тушиб қолган кишига, мусулмонлар оммаси қўлларидан келганича ёрдам беришлари керак. Ундан ҳақдор бўлган кишилар ҳам борини олиб, қолганига рози бўлиши керак.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар биродарингга мева сотсанг-у унга офат етса, сенга ундан бирор нарсани олишинг ҳалол бўлмайди. Нима учун биродарингнинг молини ноҳақдан олар экансан?» дедилар». Икковини Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда экинларга офат келиб, мусибат етганда зарарни сотувчи кўтариши кераклиги уқдирилмоқда. Яъни, мева дарахтда турган ҳолида сотилган, аммо сотиб олган киши нархни тўламай туриб, дарахтда турган меваларга офат етган. Бу ҳолда зарарни сотувчи кўтаради.
Бу масала жуда ҳам кенг ўрганилган ва уламолар орасида тортишувларга сабаб бўлган. Умумий ҳолатга қараб жумҳур уламолари, зарарни сотувчи кўтаради, деганлар.
Ҳанафий ва Шофеъий мазҳаблари эса зарарни харидор кўтаради, деганлар. Лекин, ҳамма бараварига, зарар тортганга ёрдам берилади, деган.
Тафсилотга келганда эса қайси экин ва мевалар бу масалага оид, қайсилари оид эмас ва бошқа турли жиҳатлар майда-чуйдасигача ўрганиб чиқилган. Яъни, бошқа масалалар қатори бу масала ҳам ўзига керакли эътиборга эга бўлган.
Кези келганда яна бир нарсани эслаб ўтишимиз лозим. Ушбу масала «Ҳадис ва Ҳаёт» китобимиздаги энг қисқа баёнга эга масала. Фақат икки дона ҳадиси шариф зикр қилинган, холос.
Шу масалани яхшироқ ўрганиш учун ҳаракат қилиб, кичик бир кутубхонага мурожаат қилинганида бир неча алоҳида китобларга дуч келинди.
Мисол учун Абу Закариё Яҳъё ибн Муҳаммад, Муҳаммад Хаттобнинг «ан-Қавлул возиҳ фии баёни ал-жавоиҳ» китоби, Абдус Салом ат-Турлонийнинг «Назариятуз зуруфит-ториъа», Фозил Шукрий ан-Нуъаймийнинг «Назариятуз заруфут ториъа байнаш шарийъа вал қонун» ва Доктор Солимнинг «Назариятул-жавоиҳи байнал фиқҳил Исломий вал қонунул вазъий» китобларини зикр қилиш мумкин.
Бу ҳол, бир томондан, Исломда ҳаётнинг ҳамма соҳасини батафсил ўрганилганига далолат бўлса, иккинчи томондан, биз ўзимиз ўрганаётган бобларимизда сонсиз - саноқсиз китобларда келган баҳсларнинг зубдаси - срасини ўрганаётганимизни кўрсатади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ароя,, яъни .орият, луғатда .вақтинча фойдаланиш,, деганидир. Шариатда эса, вақтинча фойдаланиш учун берилган нарсанинг фойдасини муддатдан илгари мол эгасининг давоми...

5501 05:00 / 17.02.2017
Савдо борасида бўлиб ўтган жараёнлардан бири тармоқли маркетинг деб номланган савдо тури бўлди. Одамлар бу каби ишдан аввал хабардор бўлмаганлари учун алданиб давоми...

8634 16:03 / 17.10.2017
Шу ўринда рибо ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсак. .Рибо, луғатда .зиёда, деган маънони англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан маълум вақт муқобилига асл давоми...

75349 05:00 / 07.03.2017
5739 ndash Яҳё ибн Саиддан ривоятки, у деди Саид ибн алМусаййиб ҳадис айтар эди Муаммар деди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар Кимки эҳтикор қилса, бас, у давоми...

3924 05:00 / 17.02.2017
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021