1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тасвирда ҳикматлар

Ноўрин мақтов маддоҳликдир

11:56 / 18.02.2019 4818 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ортиқча ва ноўрин мақтов маддоҳликдир. Бирор мансаб ёки манфаат илинжида одамларни юзига мақтовчи, асли йўқ, ҳақиқатга зид ва ботил нарсаларни тарғиб қилувчи маддоҳ деб аталади. Ҳадисда келишича, бир киши Усмон розияллоҳу анҳуни мақтаганида, саҳоба Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу унинг юзига тупроқ сочиб юборган. Усмон: «Бу нима қилганингиз?» деб сўраганида, Миқдод бундай деган:

«Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар маддоҳларни (мақтовчиларни) кўрсангиз, юзига тупроқ сочинглар», деганларини эшитганман» (Имом Муслим ривоят қилган). Бу иш мақталган кишининг кибрга берилиб кетишига ва босар-тусарини билмай, ахлоқан бузилишига олиб боради. Натижада бундай одам ҳалокатга учрайди ва бора-бора одамгарчиликдан чиқади. Шунинг учун шариатимизда маддоҳликдан тийилиш буюрилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг бошқа бировни мақтаб, маддоҳлик қилаётганини эшитиб қолдилар ва: «Ўша одамни ҳалок қилдиларинг ёки белини уздиларинг», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Кишини юзига мақташнинг фойдаси ҳам, хатари ҳам бор: агар мақталаётган киши комил иймонли, ишончли, риёзатли, маърифатли бўлса ва мақтовдан фитналанмаса ёки ғурурга кетмаса, мақтов ҳаром ҳам, макруҳ ҳам бўлмайди. Аксинча бўлса, кишини юзига мақташ қаттиқ макруҳ бўлади. Суннатга кўра, агар бир кишини мақташга тўғри келиб қолса, «у шундай фазилатларга эга бўлса керак, деб ўйлайман, агар у шу сифатларга эга бўлса, «Унинг кифоячиси Аллоҳдир, Аллоҳ олдида бирор киши айбсиз эмас», дейиш керак.

Одамлар даражаларига қараб мақтовни турлича қабул қилишади. Авом кишилар мақтовдан яйраб, хурсанд бўлишади, маддоҳ айтаётган фазилатлар ўзларида мавжудлигидан фахрланиб, кибрланишади, мақтовчини ўзларига дўст тутишади. Обидлар мақтовдан иложи борича қочишга ҳаракат қилишади, у эгаллаб қолмаслиги учун қалбларини иҳоталаб олишади. Орифлар эса бундай ҳолларда «Агар Аллоҳ айбларимни беркитмаганида, одамлар фақат фазилатларимни кўриб, мени мақташмасди, демак, бу мақтовлар Аллоҳга тегишлидир» деб фикрлайди ва барча мақтовларни Парвардигорига ҳавола этади.

«Ижтимоий одоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Исломда ижтимоий алоқалар ҳақида сўз кетганда, қўшничилик алоқаларига катта аҳамият берилади. Ушбу алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақидаги таълимотлар давоми...

6219 14:45 / 26.03.2019
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво давоми...

7454 10:02 / 07 март
Мусулмон инсон йўлга қазои ҳожат қилинишига ва бавл қилинишига мутлақо йўл қўймайди.Чунки бундай қилиш ўта беодоблик бўлгани учун динимиз йўлларга бавл қилиш ва давоми...

5467 11:57 / 05.03.2019
Беморликка йўлиққан киши сабр қилади, савоб умидида бўлади ва ўзига етган хасталикни Аллоҳ таолонинг қазои қадари деб тан олади.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу давоми...

10578 14:00 / 18.04.2019