1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дажжол ер юзида қанча туради?!

17:10 / 17.02.2019 7537 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У ер юзида қирқ кун туради. Аммо бу қирқ кун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаганларидек, бизнинг қирқ кунимиз каби эмас.

«...Биз сўрадик: «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! У ер юзида қанча туради?».

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қирқ кун. Бир куни бир йилдек, яна бир куни бир ойдек, яна бир куни бир ҳафтадек. Қолган кунлари, сизларнинг кунингизга ўхшаш».

«Эй Расулуллоҳ! Мана шу бир йилга тенг келадиган кунда, бир кеча-кундуздаги (беш маҳал) намоз бизга кифоя қиладими?»

«Йўқ. Ўзингиз белгилаб (ўқийверинглар)».

«Эй Расулуллоҳ! Ерда у қай тезликда ҳаракат қилади».

«Ортидан шамол эсган ёмғирли булут каби. У бир қавмга келиб, даъват қилади. Улар унга иймон келтириб, даъватини қабул қиладилар... » (Муслим ривояти).

Дажжол Байтул Мақдисда, Исо алайҳиссаломнинг қўлида ҳалок бўлади.

Ҳадиси шарифда шундай келган: «...Сўнгра Исо алайҳиссалом тушиб, саҳар вақтида (одамлар олдига) боради. Улар айтадилар: «Бир киши (келяпти)". Бориб қарасалар. Исо алайҳиссалом бўлади. Намозга такбир айтилгач, «(Имомлик қилиш учун) олдинга ўтинг, эй (Аллоҳнинг) Руҳи», дейишади. У айтади: «Имомингиз марҳамат қилиб (олдинга ўтсин) ва сизларга намоз ўқиб берсин». Бомдод намози ўқиб бўлингач, ҳаммалари Дажжолнинг олдига чиқадилар. Лаънати каззоб Исо алайҳиссаломни кўрган заҳоти, туз сувда эриганидек, эриб кетади. Сўнгра Исо алайҳиссалом Дажжолни ўлдиради. Ҳаттоки дарахт ва тошлар (тилга кириб) нидо қилади: «Эй Руҳуллоҳ! Мана бу (орқамга беркинган) яҳудий (Дажжолнинг тобеъларидан)». Исо алайҳиссалом улардан биронтасини қолдирмасдан, ҳаммасини ҳалок қилади.

«Дажжол ҳақида нима биласиз?» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авзоийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз ҳар куни ўз молмулкидан мусулмонлар таоми учун бир дирҳам ажратар, сўнгра ўзлари ҳам улар билан бирга ер эдилар. давоми...

2299 09:13 / 14.12.2019
Абу Исҳоқдан ривоят қилинади .Абу Суфён ибн Ҳориснинг ўлим соати етганда у аҳлига шундай деди .Мен учун йиғламанглар, чунки мен мусулмон бўлганимдан бери ҳеч бир хато сўз айтганим йўқ,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2255 08:00 / 29.12.2019
Мўминлар бирбирларининг хатоларини ёйишдан қайтарилганлар. Киши ўзининг гуноҳлари билан овора бўлиб, биродарларининг хатоларини кўрмаслиги айни иймон ишидир. давоми...

4199 09:10 / 24.03.2019
Хурмо етиштириш Саудия Арабистонининг энг муҳим хўжалик тармоқларидан бири ҳисобланади. Маълумки, бугунги тиббиёт ва илмфан ҳам хурмонинг фойдали мева давоми...

8230 10:30 / 24.06.2019