1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Геологияга оид мўъжизалар

18:15 / 16.02.2019 5222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абдулмажид Зиндоний ўзининг «Илм иймон йўлидир» номли китобида қуйидагиларни ёзади:

«Машҳур олим, профессор Альфред Кронер (Alfred Kröner) дунёнинг энг машҳур геологларидан биридир. У Қирол Абдулазиз номидаги университетда бўлиб ўтган геология илмий анжуманида иштирок этди. Мен унга:

– Сизларда Арабистон яримороли ҳақида, бир пайтлар бу ерда боғ-роғлар ва анҳорлар бўлгани ҳақида, ҳозир сиз кўриб турган саҳролар илгари боғу бўстон бўлгани ҳақида илмий маълумот борми? – дедим.

– Ҳа! Бу масала маълум ва машҳур. Бу илмий ҳақиқатлардан бири. Геолог олимлар буни яхши билишади. Бу ерларда қазилма ишлари олиб борилса, бир пайтлар ўтлоқлар ва анҳорлар бўлганини кўриш мумкин. Бунга далиллар жуда кўп. Мисол учун, Рубъул Холий минтақасида кашф қилинган Фаву қишлоғини олишимиз мумкин. Бундан бошқа далилар ҳам кўп, – деди у.

– Сизда араб юртларида яна боғ-роғлар бўлиши, анҳорлар оқиши ҳақида далил борми? – дедим.

– Бу ҳам ҳақиқат. Биз геологлар уни яхши биламиз, қиёслаймиз ва ҳисобини қиламиз. Бу нарса қачон бўлишини тахминан айтишимиз ҳам мумкин. Бунга унчалик кўп вақт қолгани йўқ, аксинча, яқинда юз беради, – деди.

– Нима учун? – деб сўрадим.

– Чунки биз ернинг ўтган тарихини ўрганганмиз. Биламизки, ер ўз тарихида бир неча босқичларни босиб ўтган. Ана шу босқичлардан бири музлик даври деб аталади. «Музлик даври» нима дегани? Бунинг маъноси шуки, денгиз сувларидан маълум миқдори музлайди. Сўнгра шимолий қутбда жамланади. Кейин эса яна жануб томонга қайтиб, силжий бошлайди. Жануб томон силжиш жараёнида ҳамма жойни сув босиб, ер юзидаги об-ҳавони ўзгартиради. Ана шу иқлим ўзгариши давомида араб ерларининг иқлим ўзгаради, об-ҳаво совийди. Араб диёрлари дунёда ёмғир ва анҳорлари энг кўп диёрлардан бирига айланади, – деди.

Мен унинг айтганларини ўйлар эканман, Абҳа минтақасидаги ёмғир ва селлар билан Оврўпа шимолидаги ёмғир-селларни хаёлимдан ўтказдим. Сўнгра:

– Бу таъкидланган гапми? – деб сўрадим.

– Ҳа! Бу инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат, – деди у.

– Ундай бўлса қулоқ солинг. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу нарсаларнинг барчаси ҳақида ким хабар берган бўлиши мумкин? Ахир имом Муслим ривоят қилган ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Араб диёрига яна ўтлоқлар ва анҳорлар қайтмагунича қиёмат қоим бўлмайди», деганлар. Араб ерларида аввал ўтлоқлар ва анҳорлар бўлганини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ким айтган? – дедим.

У бир оз ўйланиб туриб:

– Румликлар... – деди.

– Энди яна бу ерларда яна ўтлоқлар ва анҳорлар бўлишини ким айтган? – дедим. У узоқ ўйланиб қолди-да, сўнг:

– Бу... юқоридан, – деди.

– Ундай бўлса, шу сўзингизни ёзиб беринг, – дедим.

У ўз қўли билан қуйидагиларни ёзди:

«Таъкидлаб айтаманки, Қуръони карим ва Суннатдаги мен кўрган илмий ҳақиқатлар мени ларзага солди. Биз бу ҳақиқатнинг далилларини энг сўнгги илмий услублар ёрдамида яқиндагина топдик. Бу эса пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу илмни фақатгина юқоридан келган ваҳий орқали олганларига далилдир».

Зиндоний айтади:

«Азиз биродарлар! Бу олмон миллатига мансуб даҳрий – атеист кишининг ҳолати. Унинг ушбу буюк ҳақиқатни эътироф қилганини кўриб, мусулмон умматининг ўз дини олдидаги масъулияти борасидаги туйғуларим бир неча бор зиёда бўлди. Билиб турибманки, оламдаги катта раҳбарларга ҳақиқатлар баён қилинса, мусулмон бўладилар. Мусулмон бўлибгина қолмай, буни китобларида ёзадилар, нашр қиладилар. Ўзимча ўйлаб қолдим: агар Ислом уммати ва университетлари томонидан жиддий иш олиб борилса, ўн ёки ўн беш йил ичида ер юзидаги олимларнинг учдан бири мусулмон бўлади.

Аллоҳ таолога қасамки, ушбу олмон билан икки ярим соат бирга бўлдим, холос. Бу етук олим энг ишончли ақлий далиллардан келиб чиқиб, бир илм, бир ҳақиқат ва бир Илоҳ борлигига ёрқин далилдир! Олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмайдиган ҳақ биз биландир!»

Ҳозирги аср – илм асридир. Бу асрда ҳар бир нарса илмга бўйсунмоқда. Аммо айни пайтда биз илм Исломга ва Қуръони каримга бўйсунадиган асрнинг бошланиш босқичида турибмиз.

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасида марҳамат қилади:

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ

«Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?» (53-оят).

 “Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий давоми...

2833 19:15 / 19.03.2024
Китоб чаёни баъзи китобларда учрайдиган ҳашарот бўлиб, ҳажми жиҳатидан кичик, лекин у ҳақиқий чаёнга ўхшайди. У бўғим оёқлилар туркумидан. Унинг вазифаси эски давоми...

4273 13:32 / 03.04.2024
Ғарблик бир аёл мутлақо тузалмас, даҳшатли бир касалликка чалинди. Табиблар .рак, ndash саратон деб аталмиш бу дард қаршисида ожиз эдилар. Бечора аёлнинг яшашга давоми...

6315 15:04 / 20.11.2018
Ислом дини эркак ва аёлни никоҳ орқали боғлаб, уларни оилага жамлагач, уларнинг ҳар бирларига турли масъулиятларни юклаган, ҳар бирлари учун ҳуқуқ ва бурчларни давоми...

12010 19:05 / 24.06.2020
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021