1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезия ҳалол маркасидан 1,6 млрд доллар фойда кўрмоқчи

13:41 / 11.02.2019 2193 pdf Ўқиш режими + -

Гап шундаки, Индонезия ҳукумати барча истеъмол товарлари учун мажбурий ҳалол маркасини жорий этишни режалаштирмоқда. “Halal” маҳсулот сифати кафолати агентлиги (BPJPH) раҳбари Сукошонинг маълум қилишича, шампундан тортиб тиш ювиш пастасию барча косметкаларни ўз ичига олган истеъмол товарларига ҳалол сертификатлари берилиши ҳукуматга йилига 22,5 триллион рупий (1,6 млрд доллар) миқдорида фойда келтириши тахмин қилинмоқда. Унинг гапига қараганда, мажбурий ҳалол сертификатлаштириш ҳақидаги қоидалар лойиҳасини тасдиқлаш учун давлат раҳбарига киритилган, деб хабар беради Bloomberg.

Индонезия ҳалол сертификатлаштириш қоидасига катта эътибор қаратмоқда, чунки 2022 йилга келиб мамлакатнинг шариат қоидалари бўйича иқтисодиёти (шаръий иқтисодиёти) 427 млрд. долларга ўсишига умид қилинмоқда. Чунки мамлакат банкининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари 50 фоизни ташкил этмоқда. 2014 йилда қабул қилинган мамлакат қонунига кўра, жорий йил 17 октябригача мажбурий ҳалол маркасини жорий этилиши шарт. Мажбурий ҳалол сертификатлаштириш ҳақидаги қоида кучга кирганидан кейин BPJPH Индонезия уламолари кенгаши (диний фатволар чиқарувчи ташкилот) ва аудиторлар билан ҳамкорликда унинг ижросини назорат қилиб боради, дейди агентлик раҳбари. Янги қоида барча хизмат ва товарларни озиқ-овқатлардан тортиб, сувлар, дори-дармонлар, косметика, биологик, кимёвий ва генно-инженерлик маҳсулотлари, барча истеъмол товарларини сертификат қилишни талаб этади. Сукошонинг айтишича, жараён қадам-қадам олиб борилади. “Олдин биз озиқ-овқатлар ва сувлардан бошлаймиз. Агар бирорта маҳсуслот ҳалол талабларига жавоб бермаса, ишлаб чиқарувчиларга беш йилгача бу муаммони ҳал этишга имконият берилади”, – дейди Сукошо. Маълум бўлишича, Агентлик келаси йилда 100 000 мингта сертификат чиқармоқчи ва 2020 йилгача аудиторлар сонини ҳам 5000 тага етказмоқчи.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан Ҳаж2020 мавсумига тайёргарлик ишларини кечиктириб туриш бўйича келиб тушган мурожаати давоми...

2276 22:24 / 16.04.2020
Жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб, покистонлик рассом Шаҳид Разам томонидан ёзилган дунёдаги энг катта Қуръон нусхасининг Dubai Expo 2020 кўргазмаси намойиш этилади. Бу давоми...

1450 14:59 / 06.09.2021
Буюк Британияга ташриф қилган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги .Christies, ва .Sothebys, аукцион савдо уйларида бўлди. Ташриф давомида .Christies, аукцион савдо уйининг давоми...

930 11:58 / 30.11.2024
Саудия Арабистони ҳукумати ҳижрий 1445 йилнинг Ҳаж мавсумида зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида учар такси хизматини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда theislamicinformation.com давоми...

1822 12:36 / 11.05.2024