1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хуфтон намозини бамдодга яқин ўқиш

09:25 / 15.02.2019 4683 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен мана қарийб 1 йилдирки хуфтон намозини эрталаб яъни бомдоддан 30минут олдин ўқийман. Хуфтон вақти кирганда чарчоқ бўлади ёки бу аллақачон рефлекс бобқоган(ўзи аслида бошидан шайтон йўлдан уриб кеган менимча. Дангасалик деса ҳам бўлар балким). Шуни ҳукми нима бўлади? Вақтингизни ажратганингиз учун раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган суннатга зид иш қилаяпсиз экан. Уламолар фазоили аъмол  бобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини келтирганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал хуфтонни ўқиб кейин уйқуга ётар эдилар. Сиз ҳар куни кўплаб савоблардан маҳрум бўлаяпсиз экан. 

عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ( إن من ورائكم أيام الصبر ، الصبر فيهن كقبض على الجمر للعامل فيها أجر خمسين قالوا : يا رسول الله أجر خمسين منهم أو خمسين منا . قال : خمسين منكم ) قال الهيثمي رواه البزار والطبراني  

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними ёки биздан эллик кишиними ё Расулуллоҳ” дедилар. У зот “Сиздан эллик кишини” дедилар. Баззор ва Табаронийлар ровояти. 

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ، قال رسول الله صلى الله عليه وسلم  من تمسك بسنتي عند فساد أمتي فله أجر مائة شهيد". وفي رواية: "فله أجر شهيد". رواها الطبراني  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим фасодга учраганда суннатимга амал қилган кишига юзта шаҳиднинг савоби бордир” дедилар. Бошқа бир ривоятда “Битта шаҳиднинг савоби бордир” деганлар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Менинг онам 62 ёшда. Хаж зиёратига ёлғиз ўзи махрамсиз борса бўладими Шундай фатво бор деб эшитдим.ЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва давоми...

6308 08:00 / 10.08.2018
Агар эр хотинига .кўзимга кўринма, уйингга кетгин, деб ҳайдаса, бу талоққа кирадимиАлбатта эрхотин иттифоқ бўлиб яшашлари, бирбирини хайдашлари, сўкишлари исломий давоми...

3095 15:09 / 26.04.2016
Савол Хазрат ушбу форумдан рамазонда жунублик масаласини ўқидим. Аммо саволим сал бошқачароқ. қидириб бунга жавоб топа олмадим. Агар савол кайтарилган бўлса узр давоми...

10467 17:49 / 05.06.2017
Савол.Рахмат,нинг маъноси .Аллоҳ сизга раҳм қилсин, бўлса, унда ҳалқимизда урф бўлган .Арзимайди, деб жавоб қайтариш тўғри бўлмаса керак деган хулосага келиб давоми...

8886 12:54 / 10.04.2017
Аудиолар

120351 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41984 14:35 / 11.08.2021