1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нон ёпгани олиб кетишди

08:45 / 10.02.2019 3085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъфар ибн Сулаймондан ривоят қилинади: «Ҳабиб Форсий шундай дейди: «Бир куни хотиним нон ёпиш учун хамир қорди. Хамир тайёр бўлгач, тандирга олов ёққани кетди. Шу пайт уйимизга бир тиланчи келиб қолди. Унга беришга ҳеч нарсамиз йўқлиги учун хотиним нонга деб тайёрлаб қўйган хамирни бериб юбордим. Хотиним келиб, «Хамир қани?», деб сўради. «Нон ёпгани олиб кетишди», дедим. Хотиним ишонмади. Ҳоли жонимга қўймай, жуда кўп сўрайверганидан кейин уни тиланчига бериб юборганимни айтдим. У: «Субҳаналлоҳ! Ахир ўзимизга ҳам егани бирор нарса керак-ку», деди. Шу пайт бир киши катта идиш тўла нон ва гўшт кўтариб кириб келди. Хотиним ҳайратдан ёқа ушлаб: «Нақадар тез қайтди-я! Хамирдан нон ёпиб, яна гўшт ҳам қўшиб беришибди», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оила қуриб, биргаликда оилавий ҳаёт кечираётган келинкуёвлар Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд тилаб дуода бўлишлари жуда ҳам муҳимдир.Бу ишни Аллоҳ давоми...

7234 15:07 / 14.10.2018
Ҳамма қаердандир, кимдандир адолат излайди раъият подшоҳидан, ходим раҳбаридан, хотин эридан, ожиз кучлидан, мазлум золимдан, фақир давлатманддан адолат истайди. давоми...

7749 15:00 / 10.05.2019
Арабчада .белгиланган вақт, муҳлат, шошилиш, деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда инсон умрининг Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган муҳлатининг ниҳояси, давоми...

9113 20:30 / 28.05.2019
Аъмашдан ривоят қилинади .Ҳайсама масжидга кирганида ёнида ҳамёнлар бўларди. Шериклари билан ўтириб, бирортасининг кўйлаги ёки ридоси йиртилганини кўриб қолса, давоми...

2617 07:10 / 11.09.2019