1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ироқлик 90 ёшли аёл Қуръони каримни ёд олди

17:07 / 08.02.2019 2511 pdf Ўқиш режими + -

Ироқ жанубидаги Басра вилоятида истиқомат қилувчи Ҳамдия Жааз Муса хоним 90 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, ҳофизи Каломуллоҳ бўлди, деб хабар беради IQNA. “КАФ” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ҳамдия хоним Басранинг ал-Модинат шаҳрида 1929 йилда дунёга келган. Қуръони каримни улуғ ёшларда ёд олиш бўйича ўзига яраша рекорд ўрнатган Ҳадия хоним ОАВга берган интервьюсида, инсон ёши бу фақатгина рақамлардан иборат эканини айтиб ўтган. Ҳамдия хоним Ироқ бўйлаб давом этаётган “Мингта ҳофизи Қуръонни тайёрлаш” лоийҳасининг самарасидир. Маълум бўлишича, Ҳамдия хоним ёши улуғ бўлишига қарамай Қуръони карим курсларига мунтазам қатнашган ва топшириқларни ўз муддатида бажаришга улгурган. Мазкур лойиҳа доирасида ҳозирда Ироқнинг ўзида 4600 нафар эркак ва аёл Қуръони каримни ёд олиш курсларига қатнашмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент давоми...

826 20:12 / 27 май
Дунёда аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринда турувчи ва энг кўп мусулмон жамоасига эга бўлган Индонезия мамлакати исломий сайёҳлик бўйича юқори мавқега давоми...

2643 15:00 / 18.02.2019
Қадрли ватандошлар Аввало, муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, бугун ҳайит айёмини катта шоду давоми...

2385 21:00 / 09.04.2024
Бугун, 19 май дуолар ижобат бўладиган ndash Қадр кечаси куни юртимизда хатмоналарнинг якуни бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2729 21:00 / 19.05.2020
Аудиолар

211063 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130324 14:35 / 11.08.2021