1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг борлигини ҳис этган ҳолда дуо қилиш

18:45 / 06.02.2019 6770 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дуонинг энг биринчи ва муҳим шартларидан бири Аллоҳга бўлган мустаҳкам иймондир. Одам чорасиз қолганда Аллоҳнинг борлигини ва унга фақатгина У Зот ёрдам бериши мумкинлигини ҳис қилиши жуда муҳимдир. Лекин одам нафақат оғир дамларда, балки осойишта онларида ҳам Аллоҳнинг борлигини, Унинг буюклигини ҳис этиб дуо қилиши лозим. Аслида одам фақат дуода эмас, ҳаётининг ҳар онида буларни ҳис қилиб яшамоғи лозим. Буларни билган мўмин барча ибодатлар қатори дуони ҳам унинг мазмун-моҳиятни англаб қилади. Дуо Аллоҳ билан банда ўртасида риёсиз, холис алоқа ўрнатилиши билан аҳамиятлидир. Одам барча муаммо-ю ташвишларини, истагу эҳтиёжларини фақат Аллоҳга очиб, бу мулоқотда фақат Аллоҳ ва Унинг бандаси иштирок этади. Аллоҳ ҳам бандасининг Унга холислик, тазарруъ билан қилган илтижоларини қабул этиб, уни ноумид қилмайди.

Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек дуонинг ҳеч қандай шаклий қолипи йўқ. «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг» («Нисо», 103-оят) ояти, инсонни ҳар қандай шароитда ҳам Аллоҳни эслаб, Унга дуо қилиши мумкинлигини кўрсатади. Муҳими тақозо этилган вазият эмас, банданинг Аллоҳга бўлган иймону ихлоси, самимиятидир.

Айтганларимизнинг акси эса дуонинг ҳақиқий моҳиятига зид бўлиб, уни фақат маълум вақт ва шароитда бажариладиган ибодат сирасига киритиб қўяди. Унда ихлос, ишонч дуо қабулининг асосий шартларидан бўлмай қолади. Ҳатто баъзи жоҳил кимсалар дуонинг асл моҳиятини англамай уни сеҳр ва тилсимият деб ҳам ўйлашади. Дарахтларга ип боғлаш, ўзлари аниқ билмаган азиз-авлиёлар қабрини зиёрат қилиш, у ердаги кўл балиқларига емиш бериб фарзанд тилаш, Биби мушкулкушод маросими ўтказиб муаммоларига ечим сўраш моддиюн фикрловчи кишиларга хосдир. Эътибор берсак, бундай фикрлашнинг энг муҳим сабаби Қуръон илмидан бехабар бўлишдир. Тўғридан-тўғри, ҳеч қандай воситачисиз Аллоҳга дуо қилиб сўраш ўрнига, турли-туман ботил нарсаларга ихлос қилиб ўзларини қийнашлари ачинарли ҳол. Бу амаллари билан улар кимга илтижо қилиб, кимдан сўраганликларини фарқига ҳам бормайдилар. Дуо учун қўллашган турли ботил ашёларини каромат деб эътиқод қилишади, аммо унинг нималиги сўралса тайинли жавоб бера олмайдилар. Қабр зиёратида у ерда ётганларга дуо қилиб, улардан мадад сўраганлар ҳам ботил эътиқод эгаларидир. Мўмин эса «Ва Роббингни исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ» («Муззаммил», 8-сура) амрига амал қилиб ўзининг барча ишларида Аллоҳни доимо зикр қилиш билан ёрдам сўрайди. У Зотга бутун вужуди билан илтижо чиқиб, фақат Унинг Ўзига суянади, ишларининг бирортасида ҳам Аллоҳ таолодан ўзгага суянмайди.

“Қуръони каримга кўра дуо” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али розияллоҳу анҳу айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга борганларида у ерда икки кишини кўрдик. Бири Уқба ибн Абу Муайтнинг мавлоси, бири эса давоми...

1721 08:00 / 08.11.2020
Дамашқда .Тавба, деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У давоми...

3991 08:00 / 06.11.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик. У ила ўлик давоми...

3049 11:07 / 17.07.2020
Яқинда бир сайтда жуда долзарб мавзуда ёзилган бир мақолага кўзим тушиб қолди. Унга .Либос танани яширишгами ёки кўзкўз қилишгами,, деб сарлавҳа қўйилган давоми...

8267 17:10 / 11.05.2019