1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннат аҳлининг энг қуйи ва энг олий даражалари

08:00 / 02.02.2019 18428 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусо алайҳиссалом Парвардигордан: «Жаннат аҳлининг энг қуйи даражаси қандай?» деб сўради. Аллоҳ деди: «Бир киши жаннат аҳли жаннатга кириб бўлгач, келиб: «Эй Раббим, қандай қилай? Инсонлар жойларини эгаллаб, оладиганларини олиб бўпти», дейди. Унга: «Дунёнинг мулкичалик мулк берилса, рози бўласанми?» дейилади. У: «Розиман, эй Раббим», дейди. Бас, унга: «Сенга шу ва яна шунча, шунча, шунча», дейишади ва бешинчисида: «Розиман, эй Раббим», дейди. Унга: «Сенга шунча ва унинг ўн баробари, нафсинг хоҳлагани ва кўзингни қувонтиргани ҳаммаси сенга», дейилади. У: «Розиман», дейди». Мусо алайҳиссалом: «Ундай бўлса, эй Парвардигор, энг олий даража қандай?» деди. Аллоҳ таоло: «Улар мен танлаган инсонлардир. Уларнинг ҳурматидан дарахтларни ўзим экдим ва унга муҳр босдим, уни кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бирор-бир мавжудотнинг хаёлига ҳам келмаган», деди". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бунинг тасдиғи ушбу оятдир: «Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, охират неъматларини олдиндан) бирор жон билмас» (Сажда, 17-оят).

Муслим ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннатга охири кирадиган ва дўзахдан охирги чиқадиган инсон шундай кишики, эмаклаб келади. Аллоҳ унга: «Жаннатга кир!» дейди, У: «Жаннат тўла-ку», дейди. Унга уч марта айтилади, у ҳар сафар: «Жаннат тўла-ку», дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга: «Сенга дунёнинг мислича ва яна ўн баробар», дейди» Бухорий ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламайтдилар: «Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилдагиси учун еттита қаср бор: олтиндан, кумушдан, дурдан, зумраддан, ёқутдан, кўзлар идрок қила олмайдиган ва Аршнинг рангидаги қаср. Ҳар бир қасрда зебу зийнат ва ҳурлар борки, уларни Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ҳеч ким билмайди». Буни Қитбий «Уйунул ахбор» номли китобида зикр қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннат аҳлининг энг қуйи даражасидагиси минг-минг хизматчилар қуршовида уловга минади...».

Ибн Умардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат аҳлининг энг қуйи даражадагиси боғлари-ю неъматлари, хизматчилари-ю сўриларига минг йиллик масофадан қарайди. Жаннат аҳлининг Аллоҳга энг мукаррами Аллоҳ таолонинг юзига ертаю кеч тикилади», дедилар, сўнг: «У кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир!» (Қиёмат, 22) оятини ўқидилар.

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилдагисининг саксон минг хизматчиси ва етмиш иккита хотини бўлади. Ва унинг учун Жобия билан Санъонинг оралиғичалик дур, забаржад ва ёқутдан бўлган қубба тикланади» (Ибн Муборак ривояти).

Мужоҳид айтади: «Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилидаги киши ўз мулкини минг йилда айланиб чиқади, унинг четини олдини кўриб тургандек кўриб туради. Жаннатнинг энг юқорисидаги киши Парвардигорга эртаю кеч қарайди».

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақолада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган бир қанча хусусиятларни келтириб ўтамиз. Зеро, у зотга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани, давоми...

6012 12:00 / 15.04.2019
Исломда куёв танлаш қандай бўлса, худди шундай равишда келин танлаш керак. Баъзи бир инсонлар келинни чиройига қараб, баъзилари молмулкига, кейингилари давоми...

3489 14:05 / 24.06.2019
Авзоийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз оила аъзоларига улушларни тақсимлаб бериб, уйуйларига тарқалишни буюрди. Анбаса ибн Саъид айтади .Эй мўминларнинг давоми...

1883 08:45 / 06.02.2019
Ваҳб ибн Мунаббаҳдан ривоят қилинади .Ўз замонасининг бир фозил олими одамларни мажбурлаб чўчқа гўшти едирадиган подшоҳнинг ҳузурига келди. Одамлар улуғ давоми...

2645 07:10 / 03.08.2019