1440 йил 6 рабиъус сони | 2018 йил 14 декабрь, жума
Минтақа:
UZ RU EN AR

Меҳмонлар “Hilol-nashr”га ташриф буюришди

10:01 / 13 ноябрь 404 Ўқиш режими + -

Халқаро “Нақшбанд туризм фестивали” доирасида ўтказилаётган тадбирлар бугун Тошкент шаҳрида давом этди. 

Эрталаб фестиваль иштирокчилари Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилдилар, Усмон Мусҳафи билан танишдилар. Шундан сўнг, меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюришди. У ерда қизиқарли учрашув бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган “Hilol nashr” нашриёт-матбаасига ташриф буюрдилар.


Нашриёт-матбаа раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ фестивал иштирокчиларини ташриф билан муборакбод этди. Учрашув асносида меҳмонлар нашриёт фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Қисқа ва сермазмун суҳбатдан сўнг, тадбир иштирокчиларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўли  ва фаолиятларига бағишланган фильм намойиш этилди. Фильм меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиши билан бир қаторда, унутилмас таассурот ҳам қолдирди.

Азиз ўқувчилар, бизни кузатишда давом этинг!

Топ рейтинг www.uz Openstat