1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Зулматдан нурга

19:03 / 03.08.2017 9694 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон бу фоний дунёда нимаики тўплаган, йиққан бўлса,  чин дунёга кетар чоғ ўзи ила кўтариб кетолмайди. Шу дунёнинг ўзида қолдиради. Бунга на кучи, на эҳтиёжи, на мадори бўлади ўша он.  Ҳеч кимса, ҳатто унинг оила аъзолари, қариндошлари, дўстлари ва бу дунёда унинг атрофида бўлган яқин инсонларнинг ҳеч бири у билан қабрга кўмилишга рози бўлмайди. Фақат яхши амаллари, савобли ишлари қабр зулматида унга нур бўлади, мадад беради. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир» (Бақара сураси, 45-оят)Бу оятда Аллоҳ таоло бандаларига сабр ва итоат билан икки дунё саодати учун намозни тўлиқ адо этишни буюрмоқда. Муқотил ибн Ҳаййон оятни тиловат қилиб, “Келажак ҳаётни топишда сабр ва тақводан фойдаланинг”, дейди. Уламолар:”Оятда келтирилган сабр гуноҳлардан ўзини тийишдир, шунинг учун ҳам итоаткорлик ва намоз ўқиш билан бир қаторда келтирилган”, деб таъкидлайдилар. Ибн Абу Хатим розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Сабрнинг икки тури мавжуд: яхши сабр – синовларга бардош беришлик, энг яхши сабр – Аллоҳ таоло қайтарган гуноҳлардан тийилиш”, дедилар. Абу Малик ал-Ашъарий ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз – ёруғлик, садақа – исбот, сабр – нурдир” деганлар.

 Мукаммал ўқилган намоз инсонни гуноҳ ишлардан қайтаради, тўғри йўлга етаклайди. Шунингдек, намоз қабр зулматини ва Қиёмат куни инсон юзини ёритиб турадиган нурдир. Садақа Қиёмат куни инсондан мол-мулкини қаерга сарфлагани тўғрисида сўралганида исбот бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, садақа инсоннинг иймони бутунлигидан далолат беради, чунки иккиюзламачилар садақа бермайди, берсалар ҳам эвазига савоб олишдан умид қилмайди. Сабр эса энг яхши хислатлардан бири, сабр қилган инсон доимо сабр нурлари остида бўлади. Булардан ташқари, марҳумнинг қабрини унинг кетидан оила аъзолари, фарзандлари, қариндошлари ва яқин инсонлари қилган дуолари ҳам ёритиб туради. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган Абу Салама розияллоҳу анҳу ёнига кирганларида, унинг кўзлари озгина очиқ эди.   У зот уларни ёпиб: “Инсон руҳи танасини тарк этганидан сўнг нигоҳи унинг ортидан кетади”, дедилар. Кейин эса оила аъзоларига қараб: “Ўзингизга яхшиликдан бошқа ҳеч нарса тиламанг, чунки ҳар бир сўзингизга фаришталар “омин” дейдилар”, дедилар ва дуо қилдилар: “Ё Аллоҳ! Абу Саламанинг гуноҳларини мағфират қил. Сенга яқин қулларинг ичида мартабасини улуғ қил ва унинг ўрнини ортидан қолган тириклар орасида тўлдир. Барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират қил! Унинг қабрини ёруғ ва кенг қил!”

 Инсон ҳаёти давомида  яхши амаллар, савоб ишларни қилиши аввало, ўзи учун, сўнгра бошқалар учун манфаатлидир. Бундай амаллар, ишлар инсон фоний дунёни тарк этгач эса, қабр зулматидан нурга элтади, савол-жавобини енгил қилиб, охират манзилини гўзал қилади. Илоҳим, барчамизнинг манзилимиз  гўзал бўлсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр эдилар. давоми...

3849 05:00 / 04.01.2017
26МатнТашаҳҳуд ҳолатида икки қўлларини икки сонларига қўярдилар ва Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва давоми...

3755 05:00 / 09.01.2017
Аллоҳ таоло .Ва қачон уларнинг ичида бўлсанг ҳамда уларга намозни қоим қилсанг, улардан бир тоифаси сен ила турсинлар,, деган.Шарҳ Ушбу оятда Аллоҳ таоло хавф бўлиб давоми...

5490 05:00 / 04.01.2017
Бизда .такбир айтиш, деб одатланиб қолган, намозхонларни сафга туришга чорлаш учун айтиладиган махсус нарса .иқома,, дейилади.Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар, давоми...

67356 05:00 / 04.01.2017