1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Урушга изн берилиши

16:24 / 16.01.2018 3405 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авваллари мусулмонларга ҳатто ҳимоя учун ҳам кофирларга қарши жанг қилишга рухсат йўқ эди. Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у кишининг саҳобаи киромларига истаганларича азоб беришар, зулм қилишарди. Саҳобаи киромлардан баъзилари калтакланган, ярадор бўлган ҳолларида келиб, бошларидан ўтган ноҳақлик ва зулмдан шикоят қилсалар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сабр қилинглар, менга уруш қилиш учун изн берилгани йўқ», дер эдилар.

Мусулмонлар «Роббимиз – Аллоҳ» деганлари учун мушриклар уларни азоб-уқубатларга мубтало этдилар. Баъзиларини ўлдирдилар, бошқаларини калтакладилар, ярадор қилдилар, турли қийинчиликларга солдилар.

Охири келиб, мушриклар уларни бутунлай йўқ қилиб юбориш пайида бўлиб қолдилар. Ана шунда мусулмонлар ўз маҳбуб диёрларини, аҳли аёллари, қариндош-уруғлари, молу мулкларини ташлаб, чиқишга мажбур бўлдилар.

Лекин мушриклар уларни ҳижрат қилиб борган жойларида ҳам тинч қўймадилар. Ана шундагина мусулмонларга уруш қилишга изн берилди. Изн берилмаса ҳам бўлмас эди. Ҳаддидан ошган кофирлар ҳар нарса қилишлари мумкин эди. Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди:

«Ўзларига қарши уруш очилганларга уларга зулм қилингани сабабли (урушга) изн берилди. Албатта, Аллоҳ уларга нусрат беришга қодирдир» («Ҳаж» сураси, 19-оят).

Ушбу ояти карима мусулмонларга кофирларга қарши уруш қилишга изн берувчи биринчи оятдир.

Бу оятда мусулмонлар мазлум бўлганлари, азоб-уқубатга қолганлари учун уларга уруш қилишга рухсат берилгани очиқ-ойдин айтилмоқда.

«Ўзларига қарши уруш очилганларга уларга зулм қилингани сабабли (урушга) изн берилди».

Демак, кофирлар аввал мусулмонларга қарши уруш очишган. Мусулмонлар ҳужумга ва зулмга учраганлар. Энди улар ўзларини ҳимоя қилмасалар бўлмайди. Кофирлар уларни йўқ қилиб юборишлари мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигирма тўртинчи суннат Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўралди. У зот соллаллоҳу давоми...

3556 20:00 / 22.07.2019
572. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин. давоми...

2895 20:00 / 15.10.2021
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

1736 16:00 / 15.10.2021
169. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бадр воқеасидан сал олдинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фадакий чопонни солиб, эшакка миндилар. давоми...

3777 13:30 / 20.04.2019