1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тор шим киййиш ҳақида

21:31 / 27.04.2016 3743 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ – Ўғил болалар ва эркаклар учун қизил ва сариқ рангдаги кийим кийиш макруҳми? Тор шим кийишнинг ҳукмичи?

ЖАВОБ – Ўғил болалар ва эркаклар умуман эркак кишиларга қизил кийим кийиш ҳақида батафсилроқ гапиришга тўғри келади. Бу ерда агар қизил ҳолис қип-қизил кийим бўлса эркак кишиларга қандай бўлади деган саволга, уламолар икки ҳил жавоб берган. Жумладан ханафий мазҳабининг уламолари ҳам икки ҳил жавоб берганлар. Баъзилари макруҳ бўлади бўлмайди киймаслик керак, дейишади. Баъзилари бўлади кияверса жоиз деган маънони айтишади. Ва бунга икки тараф ҳам ҳадисларда далилларни келтиришади. Энди бир улар иттифоқ қилишган жойи борки, қизил матони ичида бошқа рангдаги йўли бўлса бошқа рангдаги демак безаклари уни кийишига бўлишига ҳамма иттифоқ қилган. Ва Пайғамбаримиз с.а.в. нинг қизил ридолари бор эди, қизил қотифалари бор эди, деган ҳадисларни булар ҳаммаси Ямандан келган кийимлар эди. Ана шу Яманий кийимларни қизилини ҳам ичида бошқа рангдаги йўлоқлари бўлар эди деган маънони айтишган. Сариқ рангдаги кийим тўғрисида гапирадиган бўлсак, асли ранги сариқ бўлса ҳечқиси йўқ. Лекин Арабларда авваллари заафарон билан ёки яна бир бўёқ билан кийимни ҳиди чиқиб туриши учун бўяб олиш ҳолатлари бор экан. Ҳидли ҳиди жуда анқиб турадиган бир ўсимликлардан бўлган бўёқ экан, улар сариқ рангда бўлар экан. Шунда бўяб олиш "мусоффор" дейилади, булар мумкин эмас, лекин асли сариқ рангдаги бўлса мумкинлиги китобларимизда батафсил айтилган. Тор шим кийишни ҳукмичи? Шимни эркак кишилар кияётган бўлса, тор кийиши ўзи учун қийинчилик туғдириш маъносида, унча тўғри келмаслик тўғрисида мулоҳаза қилиниши мумкин. Лекин қизлар аёллар кийса фақат шимни ўзини кийиб юришлари жоиз эмас, кийган шимини устидан у оёғини ёки баданини шаклини тўсиб турадиган яна устидан бир кенгроқ кийим кийиши лозим бўлади. Тор шимни ўзини кийиб юриш мўмина-муслима қизларга тўғри келмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар, жанозага борганда ва қабристонда қўл бериб саломлашилмайди, яна гўрковларга хорманг дейиш мумкин эмас дейишади. Шу тўғрими давоми...

4488 13:39 / 20.02.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх жаноблариЯқинда бир намозхон эчки терисидан қилинган махси кийиб юрганимни кўриб, бу махси таҳорат ушламайди, бу ҳақда фатво чиққан давоми...

3305 16:35 / 27.04.2016
Яқинда эрининг бевафолигидан куйган, икки фарзанди билан оғир ҳолатда қолган ёш аёлдан мактуб олдим. Мактуб эгаси бахтли яашаб тургани, ҳамма нарса гўзал бўлгани давоми...

4113 21:14 / 24.04.2016
СаволМуҳтарам Шайх ҳазратлари. Турлитуман безакли, ҳар хил каштали жойнамозларда намоз ўқиш танзиҳан макруҳдир. Булар чалғитиши, ғафлатга солиши мумкин, аввало давоми...

5824 08:05 / 13.01.2018