1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Таровеҳ неча ракъат

17:29 / 31.05.2017 7950 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги даврда ҳар тонг иймоннинг асоси ва амалга зарба берадиган янги-янги фитналар чиқмоқда. Охирги ўн тўрт аср давомида Ислом уммати таровеҳ намозини йигирма ракат адо қилиб келган. Бироқ янги пайдо бўлган «оқим» ҳозирги кунда таровеҳ намози саккиз ракат эканини даъво қилиб, ўн тўрт аср давомида Ислом уммати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан четга чиққанини ва шариатнинг ҳеч бир далилисиз йигирма ракат ўқиганини назарда тутмоқда.

Таровеҳнинг аҳамияти

Абдуллоҳ ибн Аммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

«Рўза ва Қуръон кундузи рўза тутган ҳамда Қуръон ўқиган ёки Қуръон тиловатини Аллоҳ ҳузурида (таровеҳда) тик оёқда эътибор билан эшитган банда учун шафоатчи бўлади. Рўза: «Аллоҳим, мен унга емоқ ва жимо қилмоқликни ман қилдим, менга уни шафоат қилишимга изн бергин ҳамда унга меҳрибонлик ва мағфират қилгин», дейди.  Қуръон: «Мен унга дам олиш ва кечаси ухлашни ман қилдим, Аллоҳим, менга уни шафоат қилишимга изн бергин», дейди. Рўза ва Қуръоннинг шафоати қабул бўлади ва унга (бандага) ўта яхшилик билан муносабатда бўладилар».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

«Рамазоннинг биринчи кечаси кириши билан осмон эшиклари очилади ва улардан ҳеч бири Рамазоннинг охирги кечасигача ёпилмайди. Ҳеч бир иймонли банда Рамазон кечасида Аллоҳ унинг ҳар бир саждасига 1500 савоб битмагунича ўз намозидан фориғ бўлмайди. Ва Аллоҳ унга жаннатда ёқутдан уй битади, унинг 60 минг эшиги бўлиб, ҳар бир эшикнинг олтин билан безатилган (бири иккинчисига олиб борувчи) саройи бўлади.

Рамазоннинг биринчи кунида у (мўмин) рўза тутса, унинг барча аввалги гуноҳлари кечирилади, етмиш минг фаришта эса унга ҳар куни бомдоддан қуёш ботгунигача истиғфор айтади.

Рамазондаги ҳар бир кеча-ю кундузги саждасига у учун (жаннатда) бир дарахт бўлиб, унинг соясида отлиқ беш юз йил чопади».

Имом Байҳақий ва Тарғиб ривоятлари.

Салмон форсий розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Шаъбоннинг охирги кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга юзланиб:

«Эй одамлар жамоаси, улуғ, барокатли ой кириб келмоқда. Унда минг ойдан-да яхши бўлган кеча бордир. Бу – Аллоҳ кечалари таровеҳ ўқишни суннат қилган ойдир. Кимки (бу ойда) яхши амал қилиб (Аллоҳга) яқинлашса, у бошқа пайтда адо этилган вожиб (фарз)ни бажарганнинг савобини олади. Кимки (бу ойда) бирор фарз амални бажарса, бошқа кундаги етмиш фарзни бажарганнинг савоби тегади. Бу сабр ойидир, ҳақиқий сабрнинг мукофоти эса жаннатдир. Бир рўзадорни рўзани (шомда) тамомлаш учун тўйдирган кишининг гуноҳлари кечирилади ва у дўзах ўтидан халос бўлиб, (ўзи тўйдирган) рўзадор олган савобни унинг савоби камаймаган ҳолда олади», дедилар».

Ушбу ҳадисдан таровеҳ ҳақидаги кўрсатма Аллоҳнинг Ўзидан экани кўриниб турибди. Аҳли сунна ва жамоатнинг барча йирик уламолари таровеҳ суннат эканига иттифоқ қилишган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳоба розияллоҳу анҳумлар даврларида таровеҳ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида йигирма ракат таровеҳ намозини, сўнг витр намозини ўқиганликларининг хабарини берганлар (Байҳақий ва Ибн Мусаннаф, Ибн Шайба).

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу таровеҳ намозларига имом бўлганлар ҳамда йигирма ракат таровеҳ ва уч ракат витрни адо этганлар.

Умар розияллоҳу анҳу имомга намозхонлар билан йигирма ракат таровеҳ намозини адо қилишни буюрганлар.

Уламолар қарашлари

Имом Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Йигирма ракат таровеҳ ва уч ракат витр – энг тўғри хабардир».

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: «Таровеҳ – мусулмонлар иттифоқ қилган суннатдир. У йигирма ракатдан иборат», дейганлар.

Мавлоно Ҳабибур-Раҳмон Азмий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Тақлид қилмасликни бошлаган ўзбошимчалар (ҳеч бир мазҳабга эргашмайдиганлар) охирги юз йилликда бўлиб, авваллари бундайлар бўлмаган».

Умар розияллоҳу анҳунинг даврларидан то ҳозирги бу оқим пайдо бўлгунча дунёнинг ҳеч бир масжидида таровеҳ намози саккиз ракат ўқилмаган.

Жиддий адашиш

Таровеҳни саккиз ракат ўқиш тарафдорлари Имом Бухорий ҳадислар тўпламидаги Оиша розияллоҳу анҳонинг ушбу ҳадисларини келтиришади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам на Рамазон ойида ва на бошқа ойларда (тунда) ўн бир ракатдан ортиқ ибодат қилмаганлар».

Гўё бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ракат ва уч ракат витрни ўқиганликларига далолат қилармиш. Лекин «...на бошқа ойларда...» деган сўз унинг таровеҳга эмас, балки таҳажжуд намозига тегишли эканини очиқ билдириб турибди. Имом Бухорийнинг ўзлари бу ҳадисни таровеҳ ҳақидаги бобга киритмаганлари ушбу намоз таҳажжудга тегишли эканининг ёрқин далилидир.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу халифалик йилларида таровеҳ намозини масжидларда жамоат билан ўқишни буюрганлари уни ўқиш умматдан секин-аста кўтарилиб кетмаслиги учун бўлган. У зот ракатлар сонини ўзлари ўйлаб топмаганлар. Йигирма ракат ўқиш Умар розияллоҳу анҳунинг бидъатлари эканига ишониш Умар розияллоҳу анҳу ва ўша даврдаги саҳобаларнинг ўзаро иттифоқлари бўлмаганини англатади.


Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Моҳи Рамазон, сени бошимизга соябон деб улуғлаймиз. Чиндан ҳам сен бу дунёмиз учун ҳам, у дунёмиз учун ҳам, соябонсан. Биз мўминмусулмонлар ўттиз кун давомида давоми...

3130 12:51 / 12.06.2017
Вақт қийматиИшларнинг калити қўлида бўлган улуғ Зотга ҳамд бўлсинХушхабар бериб огоҳликка чақирувчи набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, уларнинг аҳли давоми...

3398 12:28 / 08.06.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор давоми...

4111 15:56 / 27.05.2017
Эътикоф деб рўзадорнинг эътикоф нияти билан жамоат масжидида қолишига айтилади.Эътикоф таъкидланган суннат бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот давоми...

4053 17:50 / 19.06.2017