1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-10-йил

Танловга: Интернет жазирасидаги нур

14:40 / 19.04.2017 4525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир пайтлар Араб жазирасида ташлаб кетилган Ҳожар онамиз ва Исмоил алайҳиссаломларнинг ичиши учун раҳмат қилиб чиқарилган зам-зам булоғи атрофида, ҳали бир дона гувалак ташланмаган саҳрода, Маккаи мукарраманинг хозирги қиёфаси, Масжидул Харом, Кабаи Муаззама ва бутунбошли шаҳарни сувратини ким ҳаёлига келтирган дейсиз. 

Биз ҳам қалб жазийрасида ҳудди саҳродаги одамлардек саргардон кезардик авваллари. Ҳамма ҳудди тарқоқ араблардек ҳар ерда боши деворга тақалиб, ўзига ўзи гапирган, узоқ чанг тўзонида оғзини ўраб беркитиб, отга миниб, қимирламай турган одамлардек эдик гўё. Лекин замонлар ўтиб, бу саҳрода узоқдан кўзга ташланиб қоладиган, кўпчилик ундаги раҳматдан баҳраманд бўлаётганлиги очиқ кўриниб қолган, биринчи кўрган одам сароб бўлса керак деб ўйлайдиган маскан қад кўтара бошлади. Бу ердаги биноларнинг соҳибларига аста-секин янги меҳмонларни кутиб олиш асосий мақсадларга айлана бошлади.

 Қалблар туташди. Қотиб-қайишган тафаккурлар кескин кучланишга юз бурди. Куфрнинг охори тўкилди. Иймон сайқанланиб, ёруғликка давогарлик қилувчи энергиянинг мусбат ва манфий қутубларида қисқа туташувлар чўғланишдаги  овози, хотира дивигателлари якорларини бирин кетин турта бошлади. Энди ўтган-кетган одам бу ерлик аҳоли билан турли сохаларда ҳисоблашадиган, ўзаро тажриба алмашадиган, керак бўлса бор-бутуни шу ерга тўкадиган бир даргоҳ ўлароқ шакилланиб улгурган, иймонлашиб дўст-биродар бўладиган, энг муҳими илм-марифат марказларидан бирига айланган  Ислом.Уз тасаннолар айтамиз...

   Бу масканни ташкилидаги соҳиб ва соҳибалари охират насибасидан ўз улушларини зиёдаси билан олар, иншаалоҳ.  Барчангизни Аллоҳ учун яхши кўраман азизларим.

  Жазакаллоҳи хойрон касийрон, касийрон касийро !!!


Меърож


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу аъла РосулиллаҳАввало Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамдусанолар, шукроналар айтамиз Унинг ҳабиби, расул ва давоми...

4028 14:44 / 19.04.2017
Бир пайтлар Араб жазирасида ташлаб кетилган Ҳожар онамиз ва Исмоил алайҳиссаломларнинг ичиши учун раҳмат қилиб чиқарилган замзам булоғи атрофида, ҳали бир дона давоми...

4525 14:40 / 19.04.2017
Тафриқу бидъатларга қаршисан ҳар дамТунда адашганларга ўзингдурсан шамХаққа томон чорлайсан ташла деб қадамБирёнда илми хадис, бирёнда ҚуръонМарҳабо эй, Ислом давоми...

4502 14:39 / 19.04.2017
Илмни ўрганмоқ фарз эрур, эй дўст,Ўткинчи ҳислардан умидингни уз.Илм истаб кирсанг интернет томон,Сенга доим ҳамроҳ Ислом.уз.Унда мужассамдир ҳар неки давоми...

4377 14:36 / 19.04.2017