1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тамғалар ва... шайтон

17:23 / 22.11.2017 4565 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холисона фикр, адолатли (объектив) таҳлил – киши шахсиятини юксалтиради. Зеро, бу нарсалар атрофни англаш аппаратини, яъни онгини ривожлантиришни тақозо этади. Бу эса – меҳнат, ўз устидан ишлашдир.

Бунинг акси – фикр ва таҳлилдан четланиб, нафсга ёққан нарсани ёқлаб, ёқмаганига нисбатан бирон тамға ўйлаб топиб, босаверишдир.

Осон иш бу – тамға босиш: ўйлаш ҳам керак эмас, таҳлил ҳам, ўрганиш ҳам. Ёқмадими – тайёр тамғани босасиз – иш битди! Тамғаларни ҳодисаларга ҳам, тушунчаларга ҳам, шахсларга ҳам қўлласа бўлади – универсал, қулай восита. Асосийси – меҳнат талаб қилмайди...

Мана шундай «амалиёт» натижасида кўплаб сўзлар истеъмолга кирди.

Бундай сўзларнинг бир тоифаси «параст» қўшимчаси билан якунланади. Уларни ясаш ҳам осон: жиғингизга тегиб турган нарсанинг номини оласиз-да, «параст»ни қўшасиз – тамом-вассалом – тамға тайёр, ёмон кўриб турган одамингизга босаверинг! У бечора бундай тамғага яраша «хизмат» қилмаганини энди исботласин-чи – овора бўлади! Аламини ичига ютиб, сизга нафрати қўзиб қолаверади.

Бундан ким хурсанд? Шайтон хурсанд! Нега? Чунки, бир тарафдан, инсонлар шу он бир-бирига нафрат қилиб шайтонни хурсанд қилган бўлса, иккинчи тарафдан,инсон таҳлил ва тафаккурни четга суриб қўйиб, ақл эгасига ярашмайдиган йўлни – «тамғачиликни» лозим топди ва шайтонни икки ҳисса хурсанд қилди. Бани инсон қавми аъзосининг ақлан тубанликка мубтало бўлиши эса шайтоннинг энг олий, «тушларида кўрадиган» орзусидир. Адолатли (объектив) таҳлил, тафаккур, ўрганиш – булар воситасида ҳар қандай ҳолат равшанлашади, ҳар қандай ҳолатга нур киради. Шайтон эса мавҳумлик, қоронғулик ва ноаниқликни жондан яхши кўради ва... нурни, ойдинликни «жини суймайди». Зеро, мавҳумлик «ёғдуси» остида шайтон инсонни хоҳлаган куйига ўйнатади.

Инчунун, нафси йўриғига юриб осон йўлни – тамғачиликни ўзига раво кўрган, таҳлилу тааммулни чеккага суриб қўйган инсон шайтоннинг тегирмонига мудом сув қуйиб туради.


Муҳаммад ШАКУР

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейинги вақтда ҳовлисида ёки томорқасида қуён боқадиган ҳаваскорлар, шунингдек, махсус ҳудудларда қуёнчилик билан шуғулланадиган фермерлар кўпайиб қолди. Бу давоми...

1222 18:20 / 16 апрель
.Олимлар фалон сайёрада сув борлигини аниқладилар,, деган гапларни эшитиб қоламиз. Гўё сув бор дейиш орқали яшаса бўлади демоқчи бўлишади шекилли. Биз бу сайёрада давоми...

1627 09:14 / 23 февраль
Карантинда ихчам тўй қилиняпти, шунга тарғиб этиляпти..Тўйимда фалон нарса қилинмади, 5000 та одам айтилмади, тўйхонанинг олдида ноёб маркали машиналар турмади, деб давоми...

1802 15:00 / 26.07.2021
Бир давлатнинг раҳбарларидан бири асосий магистрал йўл ўртасига катта харсанг тошни ташлаб қўйди. Унинг ёнида кўз қулоқ бўлиб туриш ҳамда одамларнинг давоми...

2913 10:00 / 25 апрель