1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сут эмишган қизга уйланса бўладими?

21:15 / 22.04.2016 3661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен туғилганимдан сўнг, онамнинг тоблари қочган ва бир аёл менга ўз сутидан берган, 4-5 марта эмган эканман. Тақдир тақазоси билан ўша кишининг қизларига совчи қўймоқчиман. Олдиндан раҳмат.


Жавоб: Бу мутлақо мумкин эмас. Шариатда ҳаром қилинган. У қиз сизнинг эмикдош сингингиз бўлади.

Эмизиш туфайли никоҳи ҳаром бўлган аёллар.

6. «эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз»нинг никоҳи ҳаром қилинди.

Бу жумлада эмиш орқали никоҳи ҳаром бўлган аёллар зикр қилинмоқда. Ояти каримада фақат икки тоифа – эмиш туфайли аслга айланганлар, яъни – она бўлганлар ва уларнинг шохобчалари бўлмиш эмикдош опа-сингилларгина зикр қилинмоқда.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», – деганлар. Яъни насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларга никоҳланиш ҳаром бўлса, сут қардошлик туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади.

Бундай ҳукмлар остига кирадиган эмишнинг шарти шуки, икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг қорнига ўз онасидан бошқа бир аёлнинг сути етиб бориши керак. Ана ўшанда у аёл боланинг онасига, эри эса отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлари ҳам эмган болага хеш бўладилар. Бу ҳукмнинг тўла ҳикмати Аллоҳнинг Ўзига маълум. Аммо баъзи ҳикматлари ушбу ояти карима нозил бўлганидан бир неча асрлар ўтиб, маълум бўлди. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланар экан. Бир онанинг сутини эмиб катта бўлган инсонларнинг физиологик хусусиятлари бир хил шаклланганлиги туфайли улар орасида никоҳ алоқаси бўлса, ўзларига ҳам, улардан бўлган болаларга ҳам катта зарар етади. Буни мусулмонлардан бошқалар энди-энди тушуниб келмоқдалар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авваламбор кўринишидан қалтис саволни бераётганим учун узр сўрайман. Лекин муаммога бошқа манбаларда ҳеч қандай муносабат билдирилмаганини тушунгач, сизга давоми...

4727 15:30 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Аллоҳ ишларингизга файзу барокот берсин. Мени саволим шундан иборатки болларимга кинна солишда домла чақириб уйга олиб келиш авзалроқми давоми...

7537 09:15 / 15.12.2017
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим Самарқанд вилоятига борибди, у ерда кичкина ховузча бор экан расмда кўрдим. Шу ховузчада сув бўлиб, одамлар давоми...

5469 13:30 / 30.03.2018
СаволАллоҳ умрингизни зиёда қилсин Бассейнда чўмилиш таҳорат ёки ғусл ўрнига ўтадими ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ниятга боғлиқ бўлади.httpsavollar.islom.uzsavol30221

5620 06:13 / 27.07.2017
Аудиолар

120128 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41793 14:35 / 11.08.2021