1063 08.01.2018

Сунний маданият марказининг 40 йиллигига бағишланган тантанали анжуманнинг ёпилиш маросимидаги илк нутқни шайх Исмоил Муҳаммад Содиқ сўзлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Пайғамбарларнинг сўнггиси ва мурсалинларнинг охиргисига саловату саломлар бўлсин. Фазилатли уламолар, муҳтарам меҳмонлар ва ушбу тантанада иштирок этаётган азиз биродарлар! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу. Сўзимни бизни ушбу тантанага таклиф қилган шайх Абу Бакр Аҳмад ва у кишининг фарзандлари шайх Муҳаммад Абдулҳаким ҳафизаҳумаллоҳларга ўзимнинг ташаккурим ва миннатдорчилигимни йўллаш ва изҳор қилиш орқали бошлайман. Сунний маданият марказининг ташкил қилинганига 40 йил тўлиши муносабати билан уюштирилаётган ушбу анжуман билан барча ташриф буюрган фазилатли уламоларни, муҳтарам меҳмонларни муборакбод этаман. Хуш келибсиз,  қадамларингизга ҳасанот.
Биласизки, волидимиз, шайхимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ бундан уч йил муқаддам юртингизни ва ушбу муборак марказингиз-Сунний маданият марказини зиёрат қилган эдилар. Зиёрат чоғида Сунний маданият марказининг 37-йиллик байрам тантаналарида иштирок этиб, қатор анжуманларда нутқ сўзлаган эдилар. Юртимизга ушбу сафардан гўзал таассуротлар ва ажойиб фикр-мулоҳазалар билан қайтган эдилар. Қайтганларидан сўнг шогирдлари ва талабалари билан учрашиб, Сунний маданият маркази ва унинг кенг ва турли соҳалардаги фаолияти, минтақа мусулмонлари ва уларнинг Исломга бўлган иқболлари ва мўътадил манҳаж-васатияни маҳкам ушлаганлари  ҳақида тўлқинланиб, завқ ва шавқ билан сўзлаб берган ва кўп ҳикоя қилган эдилар. Ана шунда бизда Ҳиндистоннинг жанубидаги ислом ва мусулмонлар ҳақида маълумот ҳосил бўлган, муборак марказингизнинг Аллоҳнинг дини йўлидаги хизматлари ҳақида илк тасаввурга эга бўлган эдик. Аллоҳнинг тақдири экан шайхимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари юртингизни зиёрат қилганларидан сўнг оз муддат ўтиб вафот этдилар. Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олиб, жаннатига дохил қилсин. Ўтган йили шайх Муҳаммад Абдулҳаким бизни ушбу муборак марказни зиёрат қилишга ҳамда ўзаро биродарлик муносабатлари ва алоқаларни мустаҳкамлаш учун чақирган эдилар. Шу тариқа ўтган йили марказингизга ташриф буюриб, шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазраталарини ва Сунний маданият марказини зиёрат қилишга мушарраф бўлган эдик. Ташрифимиз чоғида, марказингизнинг кенг кўламли фаолияти, турли соҳалардаги ишлари ва амалга оширган кўпдан-ютуқлари билан танишган эдик. Мана бугун биз ушбу муборак марказнинг 40 йиллик тантана маросимларида яна сиз азизлар билан кўришиб турибмиз. Бугун барчамиз шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратларининг таклифларига лаббай деб, Сунний маданият марказининг қирқ йиллик тантаналарида иштирок этиш учун ташриф буюрдик. Мен ушбу фурсатдан фойдаланиб Сунний маданият марказининг меҳнат жамоасига, бу ердаги барча ҳодимларга ва масъулларга хусусан, ушбу муассасанинг раиси ва таъсисчиси шайх Абу Бакр Аҳмад ҳафизахуллоҳ хазратларига «Ҳилол-нашр» нашриёти ва Ўзбекистондаги мусулмон биродарларингиз номидан оташин табрикларни изҳор қиламан. Аллоҳ азза ва жаллада сўрайманки, қатор етук улумоларни жамлаган ушбу муборак марказнинг фаолиятига Ўз баракотини ато этсин! Аллоҳдан азза ва жалла бу марказга ўзининг неъматларини зоҳиру-ботин шаклда бардавом қилсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу маскандаги Аллоҳнинг динини азиз қилиш йўлида бор куч-қудратларини сафарбар қилаётган мударрис ва талабаларга сиҳҳат-саломатлик ва офият ато этсин! Марказнинг барча ходимлари ва масъулларига омад ва зафарлар тилайман. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан умид қиламанки, ушбу марказ қиёмат кунига қадар илм ва маърифат, тақво ва иймон қуббаси бўлсин! Аллоҳ азза ва жалла бугунги тантанани гўзал шаклда ўтишини насиб этсин! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ!