1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Султон Муҳаммад Фотиҳнинг ўғлига васиятлари

09:00 / 10.07.2020 4958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўғлим! Яқин кунларда вафот этаман. Лекин афсусланмайман, чунки ортимда сендек ўғилни қолдириб кетяпман. Сен одил, солиҳ ва раҳмли бўл. Ҳеч кимни ажратма, халқингнинг ҳаммасига ҳимоянгни бирдек кенг қил. Ислом динини кенг ёйишга ҳаракат қил, чунки бу – ер юзидаги барча подшоҳларнинг зиммасига вожиб ишдир.

Динга бўлган аҳамиятингни барча нарсадан устун қўй. Унда бардавом бўлишда сусткашликка йўл қўйма. Дин ишига қайғурмайдиган, гуноҳи кабиралардан сақланмайдиган, фаҳш ишларга шўнғиб кетганларни ишга олма. Бузғунчи бидъатдан сақлан. Шунингдек, сенга бидъат ишида рози бўладиганлардан узоқда бўл. Юрт майдонини кенгайтиришга тиш-тирноғинг билан ҳаракат қил. Байтулмолнинг мулкларини талон-тарож бўлиб кетишдан эҳтиёт қил.

Бирорта фуқароингнинг молига зинҳор ноҳақ қўл чўзма. Ҳожатмандларнинг таъминотини зиммангга ол. Ҳақдорларга карамли бўл. Уламолар – давлатнинг жисмига сочиб юборилган қувват маконидир. Сен уларни улуғла, уларни шижоатлантир. Ўзга юртларда бирорта уламони билсанг, уларни таклиф қилиб, мол-мулк ила икром кўрсат.

Эҳтиёт бўл, эҳтиёт бўл! Мол-мулк ва мансаб сени зинҳор алдаб қўймасин! Уламолар эшигингдан узоқ бўлиб қолишидан эҳтиёт бўл! Шариат аҳкомларига хилоф ишларга мойил бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл! Чунки дин бизнинг мақсадимиз, ҳидоят манҳажимиздир. Биз дин билан нусрат қучганмиз.

Қуйидаги қиссадан ибрат ол: «Мен бу юртга кичкина чумолидек бўлиб келган эдим. Мана, Аллоҳ таоло менга улкан неъматларни тортиқ қилди. Сен ҳам менинг изимдан юриб, менинг йўлимни тутгин!».

Сен бу диннинг қувватланиши ҳамда дин аҳлининг ҳурмати жойига қўйилиши учун хизмат қил. Давлатнинг мулкини дабдабабозликка, ўйин-кулгига ёки заруратдан ортиқ миқдорда сарфлашга эҳтиёт бўл, чунки булар ҳалокатга учрашнинг энг катта сабабларидандир.

 

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисрнинг кўзга кўринган қориларидан бири Шайх Мансур Баддор раҳимаҳуллоҳ 1884 йилда Қалюбийя вилоятидаги Банҳонинг маркази бўлган Мижвал қишлоғида туғилди. давоми...

1757 11:00 / 03.03.2021
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва .Албатта, бу иккови азобланяпти. Катта нарса учун давоми...

1604 09:00 / 18.08.2021
Ибн Ҳамид айтади .Бир киши Ибн Муборакнинг ҳузурида акса урди, лекин Аллоҳга ҳамд айтмади. Ибн Муборак унга .Акса урган одам нима дейиши керак, деди. У давоми...

2029 08:09 / 04.05.2020
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Боласини тан олмаган отага гуноҳ ёзиладими Ёки охиратда уни нима кутадиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Абу давоми...

3195 19:10 / 17.02.2019
Аудиолар

120319 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41958 14:35 / 11.08.2021